СПОРТ МАКТАБИНИНГ ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ
Яқинда туманимиздаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2001-2002 ва 2003-2004 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида бокс бўйича БЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақаларда 26 кг. вазн бўйича Акбар Қурбонбоев, 28 кг. вазн бўйича Жавлон Жумамуродов, 30 кг. вазн бўйича Отабек Бахтиёров, 34 кг. вазн бўйича Диёрбек Сапарбоев, 40 кг. вазн бўйича Бўрон Вафоев, 42 кг. вазн бўйича Асадбек Гулмирзаев, 44 кг. вазн бўйича Амирбек Алимов, 46 кг. вазн бўйича Қудрат Октябров, 50 кг. вазн бўйича Санжар Йўлдошев, 52 кг. вазн бўйича Амирбек Ғаффоров ва 60 кг. вазн бўйича Жаҳонгир Сапарбоевлар биринчи ўринни эгалладилар.
Бу ёш спортчиларни мусобақага тайёрлашда мураббийлардан Жасур Нуримбетов ва Обид Усмоновлар тинимсиз ҳаракат қилдилар.
Бахтиёр РАЖАБОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶