12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,485

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

3 март куни туманимизда Республика Ҳукумати томонидан белгилаб берилган қишлоқ хўжалигига оид 11 та устувор йўналишдаги ишларни ташкил қилиш масалаларига бағишланган Қорақалпоғистон Республикаси бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Янги ташкил қилинган фермерлар Кенгаши фаолиятини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарида дебитор ва кредиторлик ҳисоб-китобларни юритиш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, техникаларни янги мавсумга тайёрлаш ва янгиларини сотиб олиш, ирригация, агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш, мева-сабзавот, узумчилик ва боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик, пиллачилик соҳаларини ривожлантириш, деҳқон бозорларини тартибга солиш, нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишининг оллдини олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узоқ муддатга сақловчи сиғимлар ташкил қилиш ҳамда ҳудудларда енгил саноатни ривожлантириш масалалари семинар кун тартибида бўлди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов, Республикага Вазирлар Маҳкамасидан бириктирилган вакил Шуҳрат Тешаев, Вазирлар Кенгаши раиси Баҳодир Янгибоев, вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда бошқалар иштирок этдилар. Иштирокчилар туманимиз ҳокими Ражаббой Йўлдошев бошчилигида дастлаб туманимиздаги «Амударё Агротехсервис» масъулияти чекланган жамиятида бўлишиб, қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги мавсумга тайёргарлигини кўздан кечирдилар ва мазкур паркка янгидан олинган техникалар бўйича маълумотга эга бўлдилар. Сўнгра «Турсунбоева Умида» фермер хўжалигида буғдойни озиқлантириш ишлари билан танишиб, эрта баҳорда буғдой тарбиясида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

"Чойкўл” овулида аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда «Йўлдошев Ўрозбой» фермер хўжалигида мелиоратив тадбирларларни амалга ошириш жараёни билан танишдилар.

Семинар иштирокчилари туманимиздаги «Аму соҳили» фермер хўжалигида ҳам бўлишиб, бу ерда янги ташкил этилган чорва комплекси фаолияти билан танишдилар. Иштирокчилар "Чойкўл” овулидаги «Амударё биомаҳсулот» биолабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мазкур овул ҳудудида ташкил қилинган янги боғда интенсив усулда экилган ниҳоллар парвариши, боғларда баҳорги агротехника тадбирларининг бажарилиши ва боғдорчиликни ривожлантиришга оид бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

Қишлоқ хўжалигида фақат маҳсулот етиштириш эмас, етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш ва экспортга чиқариш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир. Семинар қатнашчилари «Азия Силк» шўъба корхонасида бўлишиб, бу ерда туманимизда етиштирилган пиллани тўлиқ қайта ишлаш имкониятлари билан танишдилар.

Семинар Қиличбой овулидаги «Амирхон» фермер хўжалигида давом этди. Бу ерда фермер хўжаликларини кўп тармоқли хўжаликка айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгра кўргазмали семинар туман ҳокимлиги биносига кўчди. Унда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда туман фермерлар Кенгашининг хоналари кўздан кечирилиб, бу ерга ташриф буюрувчилар ва ишловчилар учун яратилган шарт-шароитлар юқори баҳоланди.

Семинар ҳокимлик биносида иштирокчиларнинг якуний учрашуви билан ниҳоясига етди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026