14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:54
Сиёсат 👁 3,660

АЖДОДЛАР ХОТИРАСИ – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

 АЖДОДЛАР ХОТИРАСИ – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Эзгулик йўлида қилинган меҳнат ҳамиша қадрланади ва эъзоз топади. Мамлакатимизда миллий қадрият даражасига кўтарилган кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдек эзгу анъана яқинда юртимизда кенг нишонланган Хотира ва Қадрлаш кунида янада яққолроқ намоён бўлди.

Муҳтарам Президентимиз байрам арафасида пойтахтимиздаги Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда бундан 17 йил олдин мамлакатимизда 9 май санасини Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиб, ҳудудларимизда Хотира майдонлари барпо этилганини, хотира ва қадрлаш деган бир-бирини тўлдирадиган тушунча айни шу номда ўзининг ёрқин ифодасини топганини алоҳида эътироф қилиб ўтди.

Дарҳақиқат, юртимизда эл фаровонлиги, юрт тинчлиги йўлида заҳмат чеккан инсоннинг қадри ҳамиша баланд бўлган ва бундай меҳнат, айтиш жоизки, айни кунда ҳам рағбат ва эътибор топмоқда. Бу - халқимизнинг асрлар оша шаклланган фазилатларининг амалдаги ифодасидир. Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, бизга тинчлик керак, омонлик керак.

Шу маънода, халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилаётган ҳужжат, яъни «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолият концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун нормаларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистоннинг турли ҳарбий-сиёсий блок ва альянсларга қўшилмаслиги, ўзининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий позициясига эга экани, ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги, мустақил, изчил ва фаол ташқи сиёсат олиб бориши ҳақидаги принциплар қатъий мустаҳкамлаб қўйилган. Давлатимиз раҳбари буни бугунги мураккаб вазиятда ўзимиз учун маъқул ва тўғри йўл эканини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Бинобарин, бугун ён атрофимизда, умуман дунёда авж олаётган қарама-қаршиликлар, экстремизм, терроризм каби иллатлар таҳдиди тобора кучайиб бораётган бир шароитда бир нарсани фахр ва ифтихор билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистонда тинч ва осуда ҳаёт ҳукм сурмоқда. Юртимизнинг барча гўшасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Халқимизнинг дунёқараши юксалиб бораяпти, ҳаётга қараши ўзгараяпти. Янгича фикрлайдиган, юксак салоҳиятга эга бўлган ёш авлод вояга етмоқда. Албатта, буларнинг барчаси юртимизда тинчлик, осойишталик ҳукм сураётганининг амалий тасдиғидир.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Юртбошимиз ёшларга қарата, эртанги кун бизники, марра бизники, деб бежизга таъкидламадилар. Зеро, мамлакатимизнинг дунёдаги энг тараққий топган давлатлардан, эркин ва озод яшаётган халқлардан асло кам бўлмаслиги эртанги кунимиз эгаларига бўлган катта ишончда яққол намоён бўлмоқда.

Бу борада эса биз депутатлар, Президентимиз томонидан илгари сурилган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, давлатимизнинг дунёда тинчлик ўрнатиш ва барқарорликни таъминлашдаги ташаббус ва сиёсатини қўллаб-қувватлаб, унинг амалий ижроси бўйича олиб борилаётган ишларда фаол иштирок этишимиз лозим. Зеро, бугунги кунда ватанимизни янада обод қилиш, ҳаётимизни юксалтириш, энг муҳими, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеаҳодисаларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш талаб этилаётган экан, бунга ҳар биримиз масъулият билан ёндашишимиз мақсадга мувофиқдир.

Жолдасбай Абдижамилов,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси.

(Фото - http://muxlis.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026