ДОИМИЙ КОМИССИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ
4 июнь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2016 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар ва маросимларни, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида’’ги Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ширин Янгибоева кун тартибидаги масала ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
Доимий комиссия йиғилишида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Рустам Рўзметов, "Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Фармони асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶