28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:18
Спорт 👁 2,225

СПОРТ МАКТАБИМИЗДА УМИДЛИ СПОРТЧИЛАР КАМОЛГА ЕТМОКДА

СПОРТ МАКТАБИМИЗДА УМИДЛИ СПОРТЧИЛАР КАМОЛГА ЕТМОКДА

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам спортнинг айниқса, болалар спортининг оммалашувига эришилмоқда. Буни бугунги кунда Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1612 нафар  ўқувчи-ёшлар спортнинг 16 тури билан мунтазам шуғулланаётганида ҳам кўришимиз мумкин.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёз фаслида ҳам турли мусобақалар ўтказилиб, ёшларнинг спорт турларига қизиқишини оширишга эришилмоқда. Натижада тарбияланувчилар орасида мусобақаларнинг туман, Қорақалпоғистон Республикаси босқичлари ғолиблари сафи тобора кўпаймоқда. Хусусан, яқинда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг каратэ-до тури  бўйича мусобақада БЎСМ тарбияланувчиларидан Азамат Қурбонбоев мутлоқ вазнда биринчи, Дилшод Ёвмутбоев 30 кг. вазнда иккинчи, Жавоҳир Баҳромов 25 кг. вазнда учинчи, Қундузой Жамилова 40 кг. вазнда учинчи ўринларни енгиб олдилар. Эришилган натижалар мураббий Ильдар Эримметов ўз шогирдлари билан мунтазам ва қунт билан шуғулланганини кўрсатади.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси VI "Телетурнир - 2016” мусобақасининг кураш тури туманимиздаги БЎСМда ўтказилганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки бизнинг туманимизда миллий спорт тури – кураш бўйича кўпгина нуфузли мусобақаларда қатнашиб, ютуққа эришаётган ёш полвонлар кўп.

Республикамизнинг барча туманларидан ва Нукус шаҳридан умидли ёш полвонлар иштирок этган мазкур мусобақага Қорақалпоғистон Республикаси кураш федерацияси вицепрезиденти Серик Жусипбеков, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори Сансизбой Сафарниёзовлар қатнашиб, ўсмир-ёшларнинг беллашувини қизиқиб томоша қилдилар.

Шунингдек, "Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида БЎСМ ўқувчи-ёшларидан Хурсанд Жўллибоев биринчи, Сапура Бобожонова эса иккинчи ўринларни енгиб олдилар.

Хурсанд Жўллибоев 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши биринчилигида ҳам биринчи ўринни  эгаллаб, чемпион бўлиб қайтди. Яна бир тарбияланувчимиз Карамаддин Ўрозбоев эса мазкур мусобақада иккинчи ўринни забт этди.

Шу йилнинг 29-30 июль кунлари спортнинг каратэ-до тури бўйича Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилигида Қувончбек Сафарбоев иккинчи, Улуғбек Отажонов учинчи, Нурсултон Ердошев учинчи ўринларни енгиб олишди.

Шунингдек, 29-30 июль кунларида ўтказилган Нукус шаҳри 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилигида бизнинг тарбияланувчиларимиздан ўз вазн тоифаларида  Алибек Ражаббоев биринчи, Темур Шомуродов биринчи, Отажон Комилов иккинчи, Фахриддин Хидирбоев иккинчи, Лочин Қурбонбоев учинчи, Жавоҳир Ражабов учинчи, Одилбек Бозорбоев учинчи, Самир Назирбоев учинчи ўринларни эгалладилар.

Спорт мактаб тарбияланувчиларининг ўзлари шуғулланаётган спорт турига қизиқишларини ошириш  мақсадида турли тадбирлар – спорт усталари, фахрийлари билан  учрашувлар, "Очиқ дарслар” ўтказиб турамиз. Мураббийлар билан тарбияланувчилар орасида дўстона муносабат ўрнатилганлиги машғулотлар янада самарали  бўлишига хизмат қилаётир. Мақсадимиз эса – болаларни спорт мактабимизга кўпроқ жалб қилиш, туманимиз спорт шарафини юқори кўтарувчи спортчиларни камолга етказишдир.


Чоршам ТАЖИМУРОДОВ,

БЎСМ директори, халқаро тоифадаги ҳакам.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026