КЕЛАЖАГИМИЗГА ДАХЛДОР СИЁСИЙ ЖАРАЁН
Мамлакатимиз фуқаролари муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибдилар.
Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайлов округлари, округлар таркибида сайлов участкалари тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик ишлари очиқ ва ошкора амалга оширилмоқда.
Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз фаолиятилари, сайлов округлари, участкалари фаолияти ва сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг таркиби, жойлашган манзили ва иш вақти билан таништириб, сайловчиларнинг рўйхатларини тузишмоқда.
Айни кунда туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 58 та сайлов участкалари тузилган бўлиб, участка сайлов комиссиялари аъзолари сайловнинг мақсад ва моҳиятини фуқароларимизга тушунтиришда, сайловнинг юксак савияда ўтишига эришиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.
Маълумки, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасиҚонунининг 2-моддасига мувофиқ, "Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўташ жойларида бўлганлар бундан мустаснодир.
Қайси бир бобини, моддасини олиб қарасангиз ҳам Қонуннинг ниҳоятда халқпарварлик, ижтимоий адолатлилик ва инсонпарварлик руҳи билан суғорилганини кўришимиз мумкин.
Туманимиз фуқаролари 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашиб, энг муносиб номзоднинг сайланишига ҳисса қўшадилар, деб умид қиламиз. Чунки энг муносиб номзод учун овоз бериш – мамлакатимизнинг келажагига бевосита дахлдор вазифадир.
Муборак ПРИМБЕТОВА,
туман
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими инспектори.
(Фото - https://www.gazeta.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶