09.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
09.10.2026, 04:19
Қишлоқ хўжалиги 👁 66

Пахта қабул қилиш ва буғдой тарбияси жараёнлари назорат остига олинган

Пахта хом ашёси бозорига эркин нархлар ва шартнома асосидаги муносабатлар кириб келгани деҳқон меҳнатининг ҳақиқий баҳосини белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда, шу боис етиштирилган ҳосилни қабул қилиш жараёнида ҳисоб-китобнинг аниқлиги давлат назоратидаги устувор масалалардан бирига айланди. Бу тартиб тармоқда ишончга асосланган иш усулини шакллантиришга хизмат қилади.

Маълумки, терим мавсуми деҳқон учун фақат юқори ҳосил билан эмас, балки ўз меҳнати натижасининг тўғри ўлчаниши ва сифат кўрсаткичининг аниқ белгиланиши билан ҳам боғлиқ бўлиб, бу вазифаларнинг бажарилишини кузатиб бориш махсус ваколатли идора зиммасига юклатилган. Бу жараёнда юзага келадиган ҳар қандай ноаниқлик эса бевосита хўжаликнинг иқтисодий натижасига таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё тумани бўлими мутахассислари томонидан туманда пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёни назорат остига олинган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда туманда 13 минг гектар майдонга пахта экилган бўлиб, шу майдонлардан жами 64 минг 175 тонна пахта хом ашёсини териб олиш режалаштирилган. Айни кунларда туман хўжаликларида терим жараёни қизғин давом этиб, майдонлардан йиғилаётган ҳосил белгиланган тартибда қабул масканларига етказиб берилмоқда.

Хусусан, Ўрта қала овули ҳудудида фаолият юритаётган «Эрманов Ўразбой» фермер хўжалиги 2026 йил ҳосили учун 54 гектар майдонга пахта жойлаштирган бўлиб, шундан 32 гектарига Хитойдан олиб келинган сара уруғлик чигит экилган. Қолган 20 гектар майдонга эса маҳаллий «Султон» навли уруғлик чигит экилган бўлиб, хўжаликда хорижий навдан ҳар гектардан 60-65 центнер ҳоисл олиш мақсад қилинган.

Контрактация шартномаси бўйича фермер хўжалигининг пахта топшириш режаси 267 тонна этиб белгиланган, бугунги кунга қадар 110 тонна ҳосил пахта териш машиналари ёрдамида, нест-нобуд қилинмасдан, қисқа муддатларда териб олинди ва қабул масканига топширилди.

Туманнинг Чойкўл овули ҳудудидаги «Ойбек Дилшода» фермер хўжалигида 48 гектар майдонга маҳаллий «Султон» навли уруғлик чигит экилган бўлиб, бу майдонларнинг ҳар гектаридан 60-65 центнер пахта олиш режалаштирилган. Мазкур хўжаликнинг контрактация шартномаси бўйича пахта топшириш режаси 237 тонна этиб белгиланган бўлиб, биринчи теримнинг ўзида 105 тонна пахта хом ашёси топширилди, қолган ҳосил эса териш машиналари ёрдамида тезкорлик билан йиғиб олинмоқда.

Қайд этиш жоизки, туманда низоли вазиятларни жойида ҳал этиш мақсадида мобил арбитраж гуруҳлари тузилган, пахта қабул қилиш масканларидаги лабораторияларнинг кунлик анализлари эса 24 соат мобайнида сақлаб туриладиган бўлди. Бундай ёндашув тарози ва лаборатория хулосасига доир эътирозларни кечиктирмасдан, далада ёки қабул масканининг ўзида кўриб чиқишга шароит яратади.

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «Пахта хом-ашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талабларидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 сентябрдаги ва 2019 йил 12 июлдаги қарорлари билан тасдиқланган Низом асосида, қонунийлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўлга қўйилган.

Таъкидлаш керакки, 2026 йил пахта ҳосилини қабул қилишда хом ашёни тортиш, намуна олиш, сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва расмийлаштиришнинг белгиланган тартибда амалга оширилиши, жараёнларнинг шаффофлиги ва холислиги, шунингдек, низоли ҳолатларни тезкор кўриб чиқиш устувор вазифалар этиб белгиланган.

Инспекция томонидан тумандаги фермер хўжаликларида буғдой экиш ва тарбиялаш жараёнлари ҳам назоратга олинган. Оқ-олтин овули ҳудудида фаолият юритаётган «Якубова Гавҳар» фермер хўжалигида 2027 йил ғалла ҳосили учун 62 гектар майдонга буғдой экилган бўлиб, бугунги кунда бир гектарга ўртача 300 килограмм фосфорли ҳамда 50 килограмм калийли ўғит билан ишлов берилмоқда.

Хўжаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 июлдаги «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, QR кодли ёрлиқланган ҳамда ижобий экинбоплик хулосаси олинган уруғликлардан фойдаланилаётгани ўз натижасини бермоқда.

Инспекциянинг Амударё тумани бўлими томонидан бу жараёнларнинг барчаси узлуксиз кузатиб борилаётгани ҳар бир килограмм ҳосилнинг тўғри ҳисобга олинишига, деҳқон ва қабул қилувчи томон ўртасидаги муносабатларнинг аниқ тартибга солинишига имкон бермоқда.

Бу ишларнинг натижаси аниқланган камчиликлар сонида эмас, балки меҳнати эвазига ҳалол ҳақ олган деҳқоннинг ерга бўлган ишончида намоён бўлади. Бу ишонч эса келгуси мавсумлар ҳосилдорлигининг мустаҳкам кафолати ҳисобланади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026