12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:22
Жамият 👁 2,299

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР МАСКАНИ

Бугунги кунда "Баркамол авлод” болалар маркази туманимиздаги иқтидорли, билимга чанқоқ ўқувчи-ёшларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда болалар ўзлари хоҳлаган йўналишлар бўйича иқтидорларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Марказда бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология, техника ижодкорлиги йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгаракларда малакали мутахассислар амалий ва назарий машғулотлар олиб боришади.

- Марказда техника ижодкорлиги йўналиши бўйича янги тўгараклар очишни режа қилганмиз, - дейди марказ директори ўринбосари М.Рўзметов. – Яъни, бошланғич техник моделлаштириш, ёш конструктор-ихтирочи, радио-техника, электротехника ва алоқа, компьютер дизайни ва графика, компьютер сервис хизмати, ёш фото-кино ҳаваскор каби тўгараклар ўз фаолиятини бошлайди.

 

ОВУЛ ЁШЛАРИНИНГ БАНДЛИГИ

"Чойкўл” ОФЙда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилади. Айниқса, ёшларни ҳудуддаги ободонлаштириш ва якка тартибда уй-жой қурилиши ишларига жалб этишда ОФЙ таркибига кирувчи маҳалла қўмиталари раислари фаоллик кўрсатишмоқда.

Ҳудуддаги 2-маҳалла қўмитаси раиси Қ.Эрназаров маҳалла ёшлари билан ишлашишда бой тажрибага эга.

Бекорчидан худо безор, дейишади. Айни кунда маҳаллада бекорчи одамнинг ўзи йўқ. 20 нафардан ортиқ ёшлар якка тартибдаги уй-жой қурилишида ишлаб, мўл даромад топишмоқда.

Ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туманда "Обод турмуш йили” Давлат Дастури асосида амалга оширилаётган қурилишлардан бир қисми "Вахум – Тақир қалъа – Бўзсув - Чойкўл” йўналишидаги йирик насос станцияларидан бири "Чойкўл” ОФЙнинг "Орқа овул”  аҳоли пунктида барпо этилаётгани яна кўплаб ёшларнинг иш билан таъминланишига имкон яратди. Мазкур қурилишда овул ёшларидан 7 нафари иш билан таъминланишди.

 

"Деҳқон бозори” кўркам бўлади

"Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти томонидан "Деҳқон бозори” ҳудудини ободонлаштириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

2013 йилнинг ўтган 5 ойи давомида бозор ҳудудида тадбиркорлар ҳисобидан 110 миллион сўмлик, бозор маъмурияти ҳисобидан 60 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

- Яқин вақт ичида бозорни ободонлаштириш ишларига яна 40 миллион сўм маблағ ажратамиз, 80 миллион сўмлик кредит олиб кўпгина жиҳозлар сотиб оламиз, ўз маҳсулотларини бозорга олиб келган деҳқонларни электрон тарозилар билан таъминлаймиз, - дейди "Манғит деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Рустам Янгибоев биз билан суҳбатда.

 

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН

 Айни кунда туманимиздаги барча таълим муассасаларида мактаблар биноларини жорий ва капитал таъмирлаш, капитал реконструкция қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

2013 йилда инвестиция дастури доирасида 5 та мактабда капитал реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Болалар спортини ривожлантириш  жамғармаси ҳисобидан 21-сонли мусиқа мактаби биноси янгидан бунёд этилади. 23-сонли мактабга эса спорт зали қуриб берилади.

Бу ишларни амалга оширишда "Амударё” СҚБ, "Амударё қурилиш” МЧЖ, "Қурилиш хизмат” МЧЖ, "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ қурувчилари сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.

Жонбозлик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилишаётган қурувчиларнинг мақсади – барча қурилиш-таъмирлаш ишларини барвақт якунлаб, мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаларига кўркам, шинам ўқув ва спорт иншоотларини топширишдан иборат.

 

Ёз –ўтмоқда соз

Бу йил бутун мамлакатимизда бўлгани каби бизнинг туманимизда ҳам мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилни мароқли ўтказишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Шу мақсадда туманимизда 4 жойда – Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи қошида "Қалдирғоч”, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ёнида "Булбулча”, Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи қошида "Лочин”, Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ёнида "Оқ кабутар” болалар кундузги оромгоҳлари ташкил этилди.

Ёзги таътил давомида болаларнинг 3 босқичда дам олиши мўлжалланган ушбу оромгоҳларда айни кунда 380 нафар ўқувчи мириқиб дам олмоқда.

 

Касаначилик ривожи

Ҳозирги кунда туманимизда йирик саноат корхоналари, бошқа тармоқлардаги йирик корхоналар ва кичик саноат корхоналарида уй меҳнати орқали касаначилик иш ўринларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

2013 йилнинг ўтган 5 ойи давомида туманимизда 124 та касаначилик иш ўринлари яратилди. Шу давр мобайнида касаначилар томонидан 161 миллион 188,3 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Уларнинг ўртача иш ҳақлари 280 минг сўмдан тўғри келмоқда.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази касаначиликни янада ривожлантириш мақсадида меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат дафтарчаларини юритиш юзасидан назорат ишларини олиб бормоқда.

 

Техника таъминоти яхшиланмоқда

Техника - деҳқоннинг қўл-қаноти, дейишади. Шу боис туманимизда фермер хўжаликлари ва муқобил машина-трактор паркларининг техника базасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Қишлоқ хўжалик соҳасига Хитойдан келтирилган ва келгусида харид қилинадиганYTO русумли тракторларни эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш учун собиқ «Амударё машина трактор парки» базасида янги корхона ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Корхона Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мазкур русумли тракторлар учун эҳтиёт қисмлари етказиб беради ва сервис хизмати кўрсатади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026