28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:28
Спорт 👁 2,869

Хотира турнири ўтказилди

Хотира турнири ўтказилди

29 январь куни 3-сонли Амударё академик лицейи спорт залида Ражапбой Йўлдашев хотирасига бағишланиб, спортнинг каратэ тури бўйича ўтказилган очиқ турнир яхшилар ёди абадий бўлишини барчамизга яна бир бор эслатди.

Ражапбой Йўлдашев! Унинг самимийлик ёғилиб турадиган нурли сиймоси туманимиз халқи хотирасида бир умр яшайди. Шу эл тинч-осойишталиги, фаровонлиги учун ҳузур-ҳаловат билмай меҳнат қилиб, туманимизни мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий, маданий ва бошқа соҳаларда ўз ўрнига, нуфузига эга ҳудудга айлантирди. Қатъиятли, ўзига ва атрофидагиларга нисбатан ўта талабчан, изланувчан, халққа ғамхўр, ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар билан тил топиша оладиган бағрикенг, соғлиги ёмон бўлишига қарамай, ҳаётининг сўнгги кунларида ҳам халқ ғами билан яшаб, Амударё устига замонавий темир-бетон конструкцияли кўприк қуриш лойиҳасини келгуси йилларнинг манзилли дастурига киритишга муваффақ бўлган бу фидойи инсон таъбир жоиз бўлса, ўз меҳнатлари билан ўзига жуда маҳобатли ҳайкал қўйиб кетди, десак муболаға бўлмас.

3-сонли Амударё академик лицейининг кириш фойесига туманимизнинг собиқ раҳбари, ҳурматли Ражапбой Йўлдашев меҳнат фаолиятининг турли йилларида олинган суратлари жой олганстендлар ўрнатилган, катта экранли телевизорда хотира лавҳалар намойиш этилиб, ташриф буюрувчилар унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан таништирилмоқда.

Очиқ хотира турнири меҳмонлари – Қорақалпоғистонда каратэ спортини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон каратэ Федерацияси билан тузилган шартнома асосида келган япониялик мутахассис, қорабелбоғ 2-ДАН соҳибаси Орисо Китамури, Қорақалпоғистон каратэ Федерацияси раиси Рустам Казаков, Федерация мутахассислари, Хоразм вилояти каратэ Федерацияси раиси Шерипбой Сапоев ва туман ҳокимлиги вакиллари лицей остонасида нон-туз билан қарши олинди.

Очиқ хотира турнирини туман ҳокими ўринбосари М.Темирбоев очди.

Туманимиз каратэ спорти билан шуғулланувчи турли ёшдаги, вазндаги ўқувчи-ёшлар, Қорақалпоғистон Республикасининг турли туманларидан, Нукусдан ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган каратэчилар иштирокидаги мусобақалар ниҳоятда кескин ва қизиқарли бўлди.

– Бизни мусобақага тайёрлаш жараёнида мураббийларимиз Амударё тумани ҳокими Ражапбой Йўлдашев ўқувчи-ёшларга жуда ғамхўр ва оқил раҳбар бўлганлигини таъкидлаб, унинг ҳаёт йўли билан таништиришди. Шунинг учун турнирга зиммамизга улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда келдик ва биринчи, иккинчи ўринларни эгалладик, – дейди нукуслик моҳир каратэчилар Дилноза Карамаддинова, Дурдона Оймурзаева, Асал Давлетовалар.

– Менинг Манғитга иккинчи марта келишим. Аслида Ўзбекистон Республикаси каратэ Федерацияси таклифига биноан каратэ бўйича Токиода бўладиган олимпиадага қорақалпоғистонлик иштирокчиларни тайёрлаш учун келганман. Бугунги очиқ хотира турнирининг илк лаҳзаларидаёқ Қорақалпоғистонда каратэ оммалашиб, болаларнинг маҳорати анча ошиб қолганлигига гувоҳ бўлиб, қувондим, - дейди япониялик мутахассис Орисо Китамури.

Туманимизда спортнинг каратэ тури ривожланишига улкан хизмат қилган мураббий, хотира турнири ташкилотчиларидан бири Илҳом Эримметов:

– Бугунги хотира турнирида туманимиз ёшларининг ғолиблик учун интилишида улкан маъно бор. Чунки туманимизнинг собиқ ҳокими Ражапбой Йўлдашев шу элдаги катта-ю кичикнинг бирдай ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон эди, – дейди фахр билан.

Беллашувлар тобора қизғин тус олди.

Хотира турнири ғолибларига медаллар, турнир ташкилотчиларининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими С.Йўлдашев иштирок этди ва ғолибларни қизғин қутлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026