12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:22
Адабиёт 👁 5,102

“Энг яхши иншо” танловига

“Энг яхши иншо” танловига

КОНСТИТУЦИЯ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

Ўзбек халқининг азалий орзуларидан бири бўлган мустақилликка эришилгач, 1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши инсон манфаатларини мустаҳкамлаш ва тараққиёт сари муҳим қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Конституция бизнинг бош қомусимиздир. Ушбу китоб инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш билан бирга уларнинг зиммасига бурч ва маъсулият юклайди. Биз ҳаётимизда дуч келадиган кўплаб масалаларга ушбу китобдан жавоб топамиз.

Конституциямизнинг 18-моддасида: "Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар” дейилади.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва қадр-қиммати қонун билан ҳимоя қилинади.

40-моддасида "Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” эканлиги, 41-моддасида эса бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлиги кўрсатилган. Мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор қанчалик кучли эканлигини ушбу моддалардан билиб олишимиз мумкин.

Мустақил Ўзбекистон учун муқаддас бўлган давлат размлари Конституциянинг 5-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Булар  мадҳия, герб ва байроқдир.

Бизнинг Конституциямиз ҳақида хорижликлар ҳам ўз баҳоларини берганлар. Масалан, франциялик профессор О.Шмидт Ўзбекистон ва Франция Республикалари Конституцияларини қиёслаб, шундай деган эди: "Ўзбекистон Конституцияси мутлақо мустақил ва айнан халқингиз ва жамиятингиз талабларига ҳамда анъаналарига жавоб беради. Конституциянгиз давлат ҳамда фуқаролик жамияти Конституцияси ҳисобланади. Чунки у ана шу икки муҳим ҳуқуқий соҳани тартибга солади”.

Қадимда яшаб ўтган аждодларимиз ҳам қонун билан иш кўрилса, давлат ўз қудратини йўқотмаслигини айтган. Буюк саркарда Амир Темур шундай фикрни билдирган:

"Давлат агар қонун асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат кас-у нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги – тўсиғи йўқ уйга ўхшайди”.

Шундай экан, Конституция олға интилишимизга куч бахшида этувчи ҳуқуқий ҳужжатдир. Унга риоя қилиш эса ҳар бир  фуқаронинг бурчидир.

Юртимизда биз ёшлар учун имкониятлар ҳамиша  очиқдир. Айрим мамлакатларда ёшларнинг ўқиш, билим олиш тугул тўйиб овқат ейишларига ҳам имкониятлари йўқ. Дунёда тўйиб овқат ея олмай, очликдан ўлиб кетаётган болалар сони қанчадан-қанча. Шу бечора болаларга раҳминг келади. Бизнинг юртимизда эса давлатимиз ҳар бир боланинг жисмонан ҳам маънан баркамол бўлиб вояга етишлари учун ғамхўрлик қилади ва ҳар бир бола учун давлат қайғуради.

Шундай жаннатмакон, бағрикенг юрт фарзандлари ўз юртига муносиб бўлишлари шарт. Зеро, юртимизнинг келажаги биз ёшларнинг қўлида.

Севара ИСМОИЛОВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026