МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, барча жабҳаларни демократик янгилаш, босқичма-босқич ва изчил ислоҳ этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар самарасида эзгу ниятлар рўёбга чиқмоқда.
2014 йил 3 декабрь куни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янги босқичга кўтарди.
Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши қонун устуворлигини таъминлаш, давлат органларининг одамлар билан доимий мулоқот ўрнатишини ташкил этишга хизмат қилиши билан улкан аҳамият касб этади. Ушбу Фармон ”Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деган конституциявий тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнингсифат жиҳатидан янги тизими жорий этилишининг ҳуқуқий асоси бўлди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш ”Халқ қабулхоналари” ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Ушбу "Халқ қабулхоналари” одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш каби эзгу мақсадга, шунингдек, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, халқ билан мулоқотнинг ушбу ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.
Баҳодир Ходжаметов,
Амударё тумани 2-сонли Давлат нотариал идораси нотариуси.
Фото - http://kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶