Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ
2017 йил 1 март куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 29-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдужамилов, туман ҳокими С.Йўлдошев, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бўлимлар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия котиби этиб 18-Хитой сайлов округидан туман Кенгаши депутати Г.Бабажанов сайланди.
Сессия кун тартибига "Бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига 2017 йил 26 февралда бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида”ги, "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг айрим фармойишларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда "Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада депутатлар ва жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар киритилди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича туман сайлов комиссияси раиси А.Камоловга ахборот берди. Таъкидланганидек, 2017 йил 26 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашига ўрни бўшаб қолган 12-Арнабўйи, 19-Торёп, 26-Чойкўл сайлов округларида депутатлар сайлови бўлиб ўтди. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан, қонун талаблари асосида ўтказилди.
Сессияда сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар – С.Йўлдашев, И.Палванов ва Х.Ражабоваларнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилди, шунингдек, мазкур сайлов якунлари бўйича сессияда туман Кенгашининг 3 та доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 31 январдаги 36-сонли қарори қабул қилиниб туман ҳокимлиги аппарати структурасига ўзгаришлар киритилиб, тасдиқланган эди.
Шу муносабат билан сессияда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарини тайинлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойишлари депутатлар томонидан тасдиқланди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ж.Абдижамилов сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларга кенг турда тўхталиб ўтди.
Сессияда мазкур соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада депутатлар ва жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш мақсадида туман Кенгаши ҳузурида комиссия ташкил қилинди ҳамда туман Кенгаши депутатлари тегишли ҳудудларга бириктирилди.
Кун тартибидаги барча масалалар бўйича туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶