ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ САРИ ҚАДАМ
Яқинда Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида туман давлат солиқ инпекцияси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар доирасида битирувчи босқич ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун "Ягона дарча” маркази орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳақида кенг турда маълумот бериш мақсадида семинар ўтказишди.
Семинар иштирокчилари битирувчи 18-14 гуруҳ ўқувчиси Азиза Маликованинг гўзаллик салони очиш, 19-14 гуруҳ ўқувчиси Марҳабо Собированинг чорвачилик билан шуғулланиш бўйича лойиҳалари тақдимотини тинглаб, улкан баҳо бердилар.
Туман давлат солиқ қўмитаси ходимлари ўқувчиларни қизиқтирган мавзуга оид барча саволларга атрофлича жавоб беришди.
Семинарда битирувчи ўқувчилар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ташкил этиш, бу борада давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлдилар.
Тўлғоной ЭШМУРОДОВА, шу коллеж ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶