12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:09
Адабиёт 👁 3,618

ЎЗБЕКНИНГ ЖОН БОВУРИ

ЎЗБЕКНИНГ ЖОН БОВУРИ

(Очерк)

Ҳеч қачон, ҳеч бир инсоннинг ҳаёти бир текис, равон кечмайди. Шу баробарида кўнгилдаги орзу билан ҳаёт ҳақиқатлари ҳам асло бир-бирига мос келган эмас. Ахир инсон ўз кўнглида неларни орзу қилмайди, дейсиз? Айниқса, болаликда. Умрининг бу

фаслида инсон ҳар куни бир "турланади”,

ҳар куни бир мўъжиза кутиб яшайди.

Ўрозали Рейимов улғайган қишлоқ, унинг наздида барча юртлардан чиройли эди. Шундоқ "Оқ олтин” овулининг ёнбошида ястаниб ётган Жумуртоғ ортидан аста бош кўтараётган қуёшнинг алвон шафақлари гўё энг аввал Ўрозалининг деразасидан мўралаб, хонанинг оппоқ деворларига лоларанг дарахтлар манзараларини чизарди. Қуёш тоғ ортидан қишлоқни кузатаётгандай, уйлар, йўлларни бир-бир майин сийпалаб, баланд  ўсган тераклар учига заррин нурларини сочиб юборарди.

Оилада  тўнғич фарзанд бўлган Ўрозали отасидан, ука-сингиллари Ўрозалидан ҳаёт илмини, хонадон бюджетини барқарор сақлаш сирларини ўргандилар. Қозоқ миллатига мансуб бу хонадоннинг ўзига хос тутумлари бор эди. Бу хонадоннинг азиз меҳмонлари – отасининг қуролдош дўстлари, онасининг қурдош-у қариндошлари, Мўйноқ, Урганч, Хива томонларидан келгувчи дўст-у ёронлар суҳбатлари, бир-бирларини "айнанайин бовурим-ай!” – деб ардоқлаб, бир-бирларига "оғай”, "женгей!”, – деб мулозамат кўрсатишлари Ўрозалининг қалбида  ўзи туғилиб-ўсган замин ва элдошларига нисбатан чексиз меҳр-муҳаббат уйғотарди. Бундай суҳбатлардан у гўзал таассуротлар оларди, қалбининг туб-тубида сўзамол, ҳозиржавоб оғалар, женгейлар тилидан тўкилаётган ҳикматларга бой қозоқча  ва ўзбекча ўланларга монанд гўзал ташбеҳлар уйғонарди. Ва ёза бошларди у. Ҳаёт ҳақида, баҳор ва бахт ҳақида шеърлар битарди Ўрозали. Ёзганлари... Дафтарлар тўла шеърлар, кўнгил кечинмалари – эсселар, хотира кўзгусида акс этган ҳаёт чизгилари бирма-бир оқ қоғозга тўкиларди. Қозоқ фарзанди қозоқча сўзлаб, ўзбекча ижод этарди. Ўзбек тилида сўзлаб, қозоқ ва қорақалпоқ тилларида равон ёзарди.

– Тинмай ёзардим, – кулиб эслайди Ўрозали оға, – ёзган мақолаларим Тошкент шаҳрида чоп этиладиган болалар нашрларида, туманимизнинг "Амударё ҳақиқати” газетаси саҳифаларида ёритиларди. Ўша пайтлари, тўғриси, мен журналист бўламан, деб ҳеч ўйламаганман. Болаликнинг ҳо-ю ҳаваслари осмонида парвоз қилиб, гоҳ учувчи, гоҳ Ватан посбони, ҳатто хаёлимда генерал ҳам бўлардим. Шуни айтадилар-да, ҳаёт бошқа, орзу бошқа, деб.

Ўрозали Рейимов табиатан ҳазилкаш, аксарият қозоқ миллатига мансуб кишиларга хос ҳозиржавоб, ҳар бир фикрини ҳикматли иборалар билан зийнатлаб, суҳбатдошига етказадиган шоирона хулқ-атвор соҳиби. Унинг беғараз ҳазиллари, ҳикматларга бой шеърий сатрлари, бири-бирини такрорламайдиган аския пайровлари, мамлакатимизда чоп этиладиган  вақтли матбуот нашрларида эълон қилинган ҳажвий асарлари шунчалар халқона, шунчалар самимийки, беихтиёр Ўрозали Рейимов ижодига дилингизда ҳавас ва ҳайрат уйғонади.

Ўрта умумтаълим мактабини "аъло”га тугатган Ўрозали Рейимов Тошкент Давлат Университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетига ўқишга кирди. Ўзининг ўткир зеҳни, тенгқурларидан алоҳида ажралиб турадиган самимий феъл-атвори билан у устозларининг эътиборини қозонди. Бир вақтнинг ўзида у "Тошкент Университети” газетаси таҳририятида газетага матнлар тайёрлашдан чоп этишгача бўлган жараёнларда фаол қатнашарди. Журналистика факультети талабаларидан тортиб, профессор ўқитувчиларигача Ўрозали Рейимовнинг номини яхши билар, талабалар ундан ниманидир ўрганишга интилса, устозлари ўз маърузалари матнларини саҳифалаштириш  борасида Ўрозали Рейимов билан бамаслаҳат иш тутишарди. Атоқли олимлар Тоҳир Пидаев, Очил Тоғаев, Ирисали Тошалиев, Омонулла Мадаев, Анвар Шомақсудов, Бегали Қосимов, Ориф Саидовлардан сабоқ олган Ўрозали Рейимов учун журналист  сифатида мустақил ишлаш унчалик қийин кечмади. Чунки у ўқиш  жараёнида "Тошкент Университети” газетасини нашрга тайёрлаш ва чоп қилишдек масъулиятли вазифаларни қойилмақом қилиб бажариш сирларини пухта ўзлаштирган эди.

Ўзининг дастлабки иш фаолиятини "Амударё ҳақиқати” газетаси таҳририятида махсус мухбир бўлиб ишлашдан бошлаган Ўрозали Рейимов устозлари (Аллоҳ раҳмат қилсин) Собир Юсупов, Саъдулла Хўжаниёзов, Гулнора Матёқубова, суратчи-мухбир Сафарбой Шомуродовлардан нафақат журналистлик касбининг сир-синоатларини, ҳатто одамлар билан муомала маданиятини, давраларда ўзини қандай тутишни, ҳаёт тажрибаларини ўрганди.

Касбга фидойилик – Ўрозали Рейимов учун ҳам бегона бўлмади.  У ўзининг 35 йилдан ортиқ журналистлик фаолияти давомида бутун кучини, билимини севимли касбига бағишлади. Туман матбуотида махсус мухбир, масъул котиб 1986 йилнинг июнь ойидан то 2017 йилнинг 15 апрелига қадар Қорақалпоғистон телевидениесининг Амударё тумани бўйича махсус мухбири вазифасида ҳалол ва фидойи меҳнат қилди.

У умр  бўйи бир қўлида ён дафтари, бир қўлида камера тутиб, йўл юрди. Гоҳ яёв, гоҳ уловда. Ёнида Қорақалпоғистон телевидениесининг телеоператори Баҳром Ниёзов билан Амударё туманининг ҳар бир қарич ерини қадамба-қадам кезиб чиқди. Унинг қадами етмаган бир таноб ер, унинг ўзи ва сўзи кириб бормаган биронта хонадон  йўқ ҳисоби Амударёда. Оға қайси овул-у қишлоққа, қайси жамоага бормасин, уни барча бирдай, кексалар ўз ўғлидай, тенгқурлари энг яқин дўстидай, ёши кичиклар "Оғай”, деб кутиб олдилар.

– Айнанайин бовурим-ай! – деб қучоқ очиб кириб борди у давраларга.

Самимийлиги, одамшавандалиги билан Аму элининг суюкли фарзандига айланди. Ўзбек  билан ўзбекча, қозоқ билан қозоқча, ҳатто туркман овулларига борганида туркман тилида сўз айтиб, суҳбатдошининг жонига оро кириб, жон жўраси, жон оғаси, жондай азиз дўстига айлангувчи Ўрозали Рейимов бугун 60 ёшга тўлдилар.

Турли байрам тадбирларида, иш юзасидан ижодий сафарларда учрашиб қолганимизда:

– Мен бир сўз айтайин деб эдим, – дея гап  бошлайдиган Оғамизнинг Аму элида қанчалик ҳурмат ва эъзозга сазовор инсон эканликларига кўп бора гувоҳ бўлганман. Назаримда, Ўрозали Рейимов қондош ва қариндош Аму эли ҳақида, уларнинг қаҳрамонона меҳнатлари, орзу ва интилишлари ҳақидаги энг асосий сўзини энди айтади. Сокин ва гўзал "Оқ олтин” овулининг хушманзара табиати бағрида ҳақиқий ижод бўстонини яратишга киришади у! Умрининг 60 йиллик саҳифалари аро ярақлаб турган обод манзилларини мадҳ этувчи шеърлар, публицистик мақолалар, эсселар ва ўқиганда дилларни яйратиб юборадиган, одамларга кулгу улашадиган ҳажвий асарлар яратади у! Чунки Оғайнинг ўзи айтмоқчи, "кўзлари қисиқ, юзини кулгу ўпиб олган, ўзбекнинг жон бовури” Ўрозали Рейимов жўшқин ижод палласига энди етди. Фарзандлари, эл-юрт ардоғида яшаш бахти, она юрт муҳаббати уни эртагаёқ йўлга чорлайди. Бу – ижод ва янада жўшқин ижод йўли. Шундай эмасми, Оғай!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026