12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Жамият 👁 2,131

Обод турмуш йили янгиликлари

Обод турмуш йили янгиликлари

Самарали фаолият

Ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий психологик-педагогик ва физиологик билимларини оширишга қаратилган  тадбирларни амалга ошириш, оилаларнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигига эришиш, оилада соғлом муҳитни таъминлашга кўмаклашиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида ташкил этилган ота оналар университетлари самарали фаолият юритмоқда. Жумладан "Олмазор” маҳалласи "Ота-оналар институти” йилнинг ўтган ярмида шу мақсадда қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказди.

Яқин кунлар ичида "Отам, онам ва мен спортчилар оиласимиз” мавзуида оилавий спорт мусобақасини ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. 

Жамоатчилик таъсири кучаймоқда

Манғит шаҳридаги Ойбек номли маҳаллада аҳолининг тинч-тотув яшашига эришиш, ўзаро меҳр-оқибат ва оғзибирчилигини таъминлашда жамоатчилик асосида тизимли иш олиб борилмоқда.

Ҳудудда истиқомат қилувчи обрў-эътиборли, зиёли кишилар, ота-оналар ўқитувчи ва шифокорлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, ҳар бир хонадон аҳволини ўрганишаяпти, эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлар белгилашаяпти, ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш қайнона ва  келинлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш каби савобли ишларни, амалга оширилаётир. Тўй-маросимларни ихчам, камчиқим қилиб ўтказишда ҳам жамоатчиликнинг ҳиссаси катта. Йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудимизда 12 та тўй бўлган бўлса, уларнинг барчаси билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди.

Намунали тиббий хизмат кўрсатилмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасидаги амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли фаолият кўрсатаётган ҚВПлар янги замонавий бинолар, энг сўнгги русумдаги ташҳис қўйиш ва даволаш аппаратлари, малакали кадрлар билан таъминланиб, юртдошларимиз соғлиғини сақлашда самарали фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилимиз бошида фойдаланишга топширилган "Олмазор” қишлоқ врачлик пункти ҳам шулар жумласидандир. Бу ерда 4500  нафардан зиёд аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.


Ижобий самара

Туманимизда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб ҳунар коллежларига тўлиқ  қамраб олиш, ўқувчиларнинг чет давлатларга чиқиб кетиши ва эрта турмуш қуриши каби ҳолатларининг олдини олиш, никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши қонунларга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни ота-оналарга, юқори синф ўқувчиларига кенг таништириш юзасидан олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишлари ўз самарасини бераётир.

"Дурунки” маҳалласи ҳудудида яшовчи 3 нафар коллеж ўқувчиси  чет давлатга ишга кетиш  арафасида тўхталиб қолинди ва ўқишга жалб этилди.

Коллекторлар реконструкция қилинмоқда

Ҳозирги кунда туманимизда 39584 гектарсуғориладиган майдон мавжуд бўлиб, бу майдонларга жами 1578.4 км. узунликдаги коллектор дренаж тармоқлари хизмат қилади. Шундан 290.8 километрини хўжаликлараро коллекторлар, 1287.6 километрини эса ички хўжалик коллекторлари ташкил этади.

2013 йилда туманимизда 14.5 км.узунликдаги "К-10” коллекторини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилиб, шундан 6.4 км. лик қисмида реконструкция ишлари тугалланди. Бу ишларга 383 млн. сўмлик маблағ сарфланди.

Айни кунда "К-10”коллектори реконструкция ишларида 4 та экскаватор ва 2 та бульдозер қатнашмоқда.

"К-10” коллекторининг қолган 8.1 кмлик. қисмида ҳам реконструкция ишларини амалга ошириш мақсадида лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Йўлларимиз равон бўлади

"Обод турмуш йили”да туманимизда ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ва қайта қуриш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ҳозирги кунда туманимиздаги Амир Темур номли, "Ўрта қалъа” ва Қипчоқ овулларидаги 4.670 км. узунликдаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Тендер баҳоси 426.913 минг сўм бўлган бу қурилиш ишлари туман йўл хўжалиги, пудрат, таъмирлаш, фойдаланиш давлат корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Сув тармоқлари қурилмоқда

Айни пайтда туманимизда шаҳар ва қишлоқ аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришни янада яхшилаш мақсадида сув тармоқлари қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда.

2013 йилда туманимизда жами 52.4 км. узунликдаги сув тармоқларини қуриб битказиш режалаштирилган бўлиб, бу ишларга 32844.2 миллион сўмлик маблағ ажратилмоқда.

Ичимлик сув тармоқлари қурилиши "Керамика қурилиш” МЧЖ, "Амударё” КМ МЧЖ ва "Амударё қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Мўл ҳосилдан нишона

Бу йил туманимиз бўйича 16050 гектар майдонга чигит экилиб, далаларда тўлиқ ниҳол ундиришга эришилди. Пахтакор деҳқонларимиз бу йилнинг баҳор ойларидаги табиат инжиқликларини мардонавор енгиб, униб чиққан ҳар бир туп ғўза ниҳолини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар. Бу борада қилинган фидокорона меҳнатлар зое кетмади.

Ҳозирги кунда 255 та фермер хўжаликлари ва 6 та ёрдамчи хўжаликлар далаларида экилган ғўзалар яхши парвариш натижасида  ривожланиш фазасига кирди.

Шу кунгача туманимиз бўйича барча далалардаги ғўзалар бир марта тўлиқ озиқлантирилди, 4-5 марта қатор ораларига ишлов берилди. 5000 гектар майдондаги ғўза қондириб суғорилди.

Ғўза қатор ораларига ишлов беришда 361 та культиватор агрегатлари бетўхтов ишлатилмоқда.

Шуниси қувончлики, туманимизнинг 9000 гектарга яқин майдонидаги ғўзалар ёппасига гуллаб, мўл ҳосил тўпланаётганидан дарак бериб турибди.



🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026