ҲАР КУНИ БИР ТАДБИР
Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши туманимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиш, халқ-фаровонлигини ошириш, фуқароларни янги меҳнат муваффақиятларига руҳлантириш мақсадида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги олдидан тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантирмоқда.
Ўз қалбида миллий ғурур жўш урган, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга садоқатли, фидойи ва ватанпарвар партиямиз аъзолари бу ишларда фаол иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларимизнинг тинч-осуда ва фаровон яшаши учун эканлигини кенг тушунтирмоқдалар. Шу фаровон ҳаётимиз боқий бўлмоғи учун мустақиллигимизни кўз қорачиғидай асрашга чорламоқдалар.
Ана шундай тадбирларни режа асосида ҳар куни ҳар бир овул ва маҳаллаларда ўтказиб келаётирмиз. Хусусан, 2 август куни Манғит шаҳрининг "Гулзор” маҳалласида "Сиёсий ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда партиянинг роли”, 31 июль куни "Чордара” маҳалласида "Миллий тикланиш ғояси – миллий тараққиёт таянчи ва асосидир”, 30 июль куни "Дурунки” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарининг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирларимизда мамлакатнинг ҳаёти, ўтмиши, келажаги, бутун тақдири учун қайғурадиган, Ватан қисматини ўз қисмати деб биладиган кенг жамоатчиликнинг дунёқараши ва тафаккурини тарбиялаш, миллий-маънавий тикланишимизда ҳар бир фуқаронинг ролини ошириш, ватанпарлик туйғуларини камол топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мухлиса БОЛТАБОЕВА,
ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши етакчи мутахассиси.
(Фото - http://elections.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶