14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:38
Сиёсат 👁 5,341

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

_____________________________________________________________

ҚАРОРИ

  2017 йил 25 июль                                                  № 124/34-05

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда.

Барча даражадаги раҳбарларнинг халқ билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиш тизимининг жорий этилганлиги жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганишда ва аҳолини ўйлантираётган кўплаб муаммоларни ҳал этишда самарали механизм бўлиб хизмат қилмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, асосан, фуқороларнинг мурожаатларида кўтарилаётган ҳаётий долзарб масалаларни халқнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳал этишга қаратилмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан тизимли жамоатчилик назорати ҳамда турли даражадаги раҳбарларнинг ҳисоботи ва ахборотини Олий Мажлис палаталарида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида, маҳаллаларда мунтазам равишда эшитиш тизими жорий этилмоқда. Мазкур тадбирлар тегишли соҳаларда олиб борилаётган ишларнинг сифатини ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда ушбу жараёнларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва сиёсий партияларнинг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартиришни, жумладан, аҳоли билан доимий мулоқотлар олиб бориш, аҳолини ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни бартараф қилишда фаол иштирок этиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал қилиш борасидаги ташаббускорликни ошириш каби тадбирларни самарали ташкил этишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг фаолияти устидан самарали жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш, сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлари ишини жонлантириш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижро учун қабул қилинсин.

2. Маърузадан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишда қуйидагилар халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорликни ошириш, аҳолини ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш ва ижросини жадаллаштириш;

ёшлар билан ишлаш, айниқса уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўргатиш борасида туман бандликка кўмаклашиш маркази, тегишли ташкилот ва корхоналар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш;

оилалардаги ажримларни ва фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш борасида туман хотин-қизлар кўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда таъсирчан чоралар амалга оширилишига кўмаклашиш ва бу борада жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

аҳолига, айниқса, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, тез тиббий ёрдам хизматини ўз вақтида ва узлуксиз кўрсатиш, тумандаги тиббиёт муассасаларини малакали шифокор кадрлар билан таъминлаш, уларнинг қўнимсизлиги сабабларини чуқур таҳлил қилган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан таъсирчан ва самарали чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари устидан депутатлик назоратини кучайтириш;

ички ишлар бўлими ва унинг ҳудудлардаги профилактика инспекторлари ҳамда "маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси томонидан туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, ўғирлик ва безорилик каби жиноятларни маҳалла фаоллари ва жиноят содир этган шахснинг яқинлари, шунингдек тегишли ҳудуддан сайланган депутат иштирокида муҳокама қилиш устидан депутатлик назоратини амалга ошириш;

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш ва кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан аҳолининг фикрини ҳар томонлама ўрганиш;

халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши, доимий комиссиялари ҳамда сиёсий партия гуруҳлари фаолиятини ҳар томонлама ёритишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, халқ депутатлари туман Кенгашининг расмий веб-сайтида депутатлар фаолиятига доир материалларни мунтазам жойлаштириб бориш.

3. Ҳар ойнинг биринчи жума куни доимий комиссиялар йиғилишлари ўтказиладиган кун ва биринчи шанба куни туман Кенгаши сессияси ўтказиладиган кун сифатида белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил                   12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирлар амалга оширилишининг ҳолати юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига ҳар ҳафта маълумот киритиб борсин.

6. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиялари Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда:

бир ҳафталик муддатда ўз иш режаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги долзарб масалалар қоида тариқасида дастлаб ўз мажлисларида атрофлича муҳокама қилиниши, бунда сиёсий партиялар вакилларининг мухокамага киритилаётган масала юзасидан фикрлари ва хулосалари инобатга олиниши ва кейинчалик сессияларда кўриб чиқилиши борасида ташаббускорликни кучайтирсин;

ўзлари масъул этиб белгиланган соҳаларга оид қонун ҳужжатлари, ҳудудий дастурлар, ҳалқ депутатлари Амударё туман Кенгаши қарорларининг ижро этилишини таъминлаш юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.

7. "Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида депутатлик гуруҳини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

8. Сиёсий партияларнинг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги депутатлар гуруҳларига қуйидагилар тавсия этилсин:

ўз сиёсий партиясининг устувор мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва ташаббускорликни тубдан кучайтириш;

тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан тизимли ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг фаолияти устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш;

ўз сиёсий партияси электорати билан мулоқотни кучайтириш ҳамда сайловолди дастурининг ижроси бўйича электорат олдида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ҳисобот бериб борилишини таъминлаш;

сессияларга кўриб чиқиш учун киритилаётган масалаларни ўз сиёсий партияси электорати манфаатларидан келиб чиқиб атрофлича ўрганиб бориш, улар бўйича қатъий принципиал позицияни намоён этиш.

9. Амударё туман ҳокимлиги (С.Йўлдашев):

сиёсий партияларнинг туман кенгашлари билан биргаликда уларнинг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиб чиқиб, уни мустаҳкамлаш, оргтехника воситалари ҳолатини яхшилаш, сиёсий партияларнинг интернет тармоқларига уланиши имкониятини кенгайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин;

сиёсий партиялар туман кенгашларининг тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан тизимли ва доимий ишлаши борасида зарур шароитларни яратиб берсин;

депутат сўровлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахслари томонидан белгиланган муддатларга қатъий риоя қилинган ҳолда атрофлича кўриб чиқилишини таъминласин.

10. Сиёсий партияларнинг туман ташкилотларига қуйидагилар тавсия этилсин:

халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларга сиёсий савияси юқори, фаол ва ҳалқ орасида обрў-эътибор қозонган ўз партияси номзодларини тавсия қилиб бориш;

ўз электоратига берган ваъдаларини ва тегишли сиёсий партиянинг сайловолди дастурини тўла ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;

амалдаги қонунларнинг ижросини ҳудуд мисолида танқидий таҳлил қилиб бориш ва қонунларга аҳолини қийнаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган қўшимча ва ўргартишлар киритиш юзасидан тегишли сиёсий партиянинг марказий Кенгашига таклифлар тақдим этиб бориш;

сиёсий партиянинг устувор мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан тизимли ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ёшларга, айниқса, уюшмаган ёшларга эътиборни кучайтириш, талаба ва ўқувчи ёшларда сиёсий билимларни ошириш чораларини кўриш, бу борада туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш;

ҳалқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги тегишли депутатлар гуруҳи билан тизимли ҳамкорлик ўрнатиш, сиёсий партиянинг мақсад ва вазифларидан келиб чиқиб, депутатлар гуруҳига кўриб чиқиш учун асосланган таклифлар киритиб бориш.

11. Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашига:

аҳолини, айниқса, чекка ҳудуддаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш;

маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш;

аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш масалаларини чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.

12. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси”газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси зиммасига юклатилсин.

14. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Халқ депутатлари Амударё
туман Кенгаши раиси:                                   С.Йўлдашев






 

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2017 йил 25 июлдаги
124/34-05 - сонли қарорига

1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор мажлисидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар юзасидан

халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

№

Асосий тадбирлар

Муддатлар

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини туман Кенгашидаги партия гуруҳларида, доимий комиссияларда, шунингдек сиёсий партиялар фаоллари иштирокини таъминлаган ҳолда сиёсий партиялар Кенгашларида кенг муҳокама қилиш.

2017 йил
27 июль

Партия гуруҳлари
(М.Казаков, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева),
доимий комиссиялар
(М.Казаков, Ғ.Ешниёзов, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов, Х.Ражабова),
туман партия кенгашлари (А.Юлдашев, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов)

2.

Туманда ёшлар билан ишлашни такомиллаштириш, оила ва аёллар масалаларига эътиборни кучайтириш мақсадида туман Кенгаши қошида "Ёшлар масалалари” ҳамда "Оила ва аёллар масалалари” бўйича комиссияларни тузиш, улар тўғрисидаги низом лойиҳаларини ишлаб чиқиб, сессияда тасдиқлаш.

2017 йил
31 сентябргача

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев)

3.

Туман Кенгашида "Адолат” СДП депутатлар гуруҳини тузиш.

2017 йил
31 июлгача

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев),

"Адолат” СДП туман
Кенгаши (И.Полванов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузасида белгиланган устувор вазифлардан келиб чиққан ҳолда, туман Кенгашидаги ҳар бир партия гуруҳи ва доимий комиссиянинг устувор йўналишларини аниқ белгилаб олиш, уларнинг иш режаларини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил
31 июль

Партия гуруҳлари
(М.Казаков, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева),
доимий комиссиялар
(М.Казаков, Ғ.Ешниёзов, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов, Х.Ражабова)

5.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни:

йўналишлар бўйича туман Кенгашидаги партия гуруҳлари ўртасида ҳамда доимий комиссиялар ўртасида ўзаро тақсимлаб олиш;

 

ижро этиш ҳолати устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатиш;

ижро этиш ҳолатини чорак якунланганидан кейинги ойнинг биринчи яримида мажлис ва йиғилишларда муҳокама қилиб бориш.

 

2018 йилга мўлжалланган туман ижтимоий-иқтисодий дастури лойиҳасини партия гуруҳлари томонидан алоҳида кўриб чиқишни таъминлаш.

2017 йил
31 июль

 

Доимий равишда

 

Ҳар чоракда

 

2017 йил
23 октябрь

Партия гуруҳлари
(М.Казаков, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева),
доимий комиссиялар
(М.Казаков, Ғ.Ешниёзов, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов, Х.Ражабова)

6.

Туман Кенгаши депутатларининг ҳамда сиёсий партияларнинг ҳалқ қабулхонаси билан алоқаларини кучайтириш, депутатларнинг фуқароларни туман "Халқ қабулхонаси”да ҳам қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

2017 йил
7 август

Туман Кенгаши депутатлари,
туман партия кенгашлари (А.Юлдашев, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева, И.Полванов),
"Халқ қабулхонаси” (Э.Ражапов)

7.

Туман Кенгаши депутатларининг ўз сайлов округларида олиб бораётган ишларини жонлаштириш, жойларда аҳоли билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиш, улар томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиш, ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича депутатлик назоратидан самарали фойдаланиш.

Доимий равишда

Туман Кенгаши депутатлари,
туман партия кенгашлари (А.Юлдашев, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева, И.Полванов),
туман ҳокимлиги (М.Темирбоев, А.Юлдашев, У.Полвонов, М.Ахмедова), манфаатдор ташкилотлар

8.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишган ҳолда туман Кенгаши депутатларининг малакасини ошириш бўйича мунтазам равишда ўтказиб бориладиган ўқув курсларини ташкил этиш.

2017 йил
21 август

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев)

9.

Туман Кенгаши депутатларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини, тартибини ишлаб чиқиб, амалга жорий қилиш. Бунда депутатларнинг фаолиятига ҳар чорак якунлари бўйича ҳолисона ва танқидий баҳо бериш, шу асосда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўриш назарда тутилади.

2017 йил
25 сентябрь

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев),
партия гуруҳлари
(М.Казаков, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева),
доимий комиссиялар
(М.Казаков, Ғ.Ешниёзов, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов, Х.Ражабова)

10.

Туман Кенгаши раисининг жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи ўринбосари вазифа ва функцияларини аниқ белгилаб қўйиш мақсадида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раисининг жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи ўринбосари тўғрисида низом ишлаб чиқиш.

2017 йил
28 август

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев)

11.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муносиб фаолият кўрсатган, бошқаларга ўрнак бўлган, ватанпарвар ва фидойи депутатлар ҳақида "Эҳтиром китоблари”ни ташкил этиш ва юритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритиш.

2017 йил
10 сентябрь

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев)

12.

Очиқлик ва шаффофликни белгиланган тартибда таъминлаш ҳамда фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида туман Кенгаши сессияларига, депутатлар гуруҳлари йиғилишларига ҳамда доимий комиссиялар мажлисларига жамоатчилик вакилларини, ёшларни, шу жумладан ўқувчи ёшларни мунтазам таклиф этиш ва бу каби бошқа тадбирларда уларнинг иштирокини таъминлаш.

Доимий равишда

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев),
партия гуруҳлари
(М.Казаков, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева),
доимий комиссиялар
(М.Казаков, Ғ.Ешниёзов, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов, Х.Ражабова),

туман ҳокимлиги (Б.Балтабаев),
манфаатдор ташкилотлар

13.

Туман Кенгаши фаолиятини кенг ёритиш мақсадида:

 

Кенгаш ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаш;

 

"Намунали депутат” рубрикасида кўрсатув тайёрлаш;

 

намунали депутатларнинг иш услуби ҳақида рисола, ёш депутатлар учун қўлланмалар чиқариш.

 

2017 йил
29 декабрь

 

20 ноябрь

 

2017 йил
16 октбярь

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев),

туман ҳокимлиги (Б.Балтабаев)
туман молия бўлими (Б.Камалов),

Амударё телевидениеси (Ғ.Ешниёзов)

14.

Туман Кенгаши, ундаги доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида:

 

уларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, туман Кенгашининг ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтларида ёритиб бориш;

 

доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари раҳбарларининг ОАВда мунтазам чиқишларини ташкил этиш.




Доимий равишда

 

Ҳар чоракда (камида
1 марта)

Халқ депутатлари туман Кенгаши (С.Йўлдашев),
партия гуруҳлари
(А.Юлдашев, М.Садуллаев, Ш.Янгибаева),
доимий комиссиялар
(М.Казаков, Ғ.Ешниёзов, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов, Х.Ражабова),

туман ҳокимлиги (Б.Балтабаев)

15.

Сиёсий партияларнинг самарали фаолият олиб боришларини таъминлаш мақсадида уларнинг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиб чиқиш, уни мустаҳкамлаш, шу жумладан сиёсий партиялар жойлашган бинолар (хоналар), у ерлардаги оргтехника воситалари ҳолатини яхшилаш (зарур бўлса, янги бино (хона) ва керакли оргтехника воситалари билан таъминлаш), сиёсий партияларнинг интернет тармоқларига уланиши имкониятини кенгайтириш.

2017 йил
30 август

Туман ҳокимлиги (Б.Балтабаев),
туман молия бўлими (Б.Камалов), туман партия кенгашлари (А.Юлдашев, Ш.Янгибаева, М.Садуллаев, И.Полванов)

 



🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026