ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИМИЗ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддасида назарда тутилган "Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш” жинояти иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига киритилган бўлиб, бундай жиноятлар суд амалиётида жуда кўп учрайди.
"Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш” жиноятининг объекти айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулки ҳисобланади.
Ўзлаштириш деганда айбдор шахснинг ўзига ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган мулкни ғайриқонуний равишда ушлаб туриб, кейин уни ўз фойдасига олишини тушуниш лозим.
Растрата деганда қонунга хилоф равишда ўзганинг мулкини сотиш, сарфлаш, истеъмол қилиш, ҳадя қилиш ва шу каби йўллар билан бегоналаштириш тушунилади.
Талон-тарож растрата шаклида ўзлаштиришдан шу билан фарқ қиладики, ўзлаштиришда талон-тарож қилинган мулк қонуний эгасига қайтарилиши мумкин, растрата йўли билан талон-тарож қилинган мулк айбдорда бўлмайди, у аллақачон сотилган, ҳадя қилинган, истеъмол қилинган бўлиб, бунда мулк эгасига талон-тарож қилинган нарсаларнинг фақатгина қиймати қайтарилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 4-қисмида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги кўрсатилган. Қонуннинг ушбу рағбатлантирувчи нормаси жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаган шахсларга нисбатан татбиқ этилиб келинмоқда.
Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг юқорида айтилган 167-моддаси билан айбланиб, судга берилган 11 нафар шахсга оид 8 та иш мазмунан кўрилган бўлса, 2016 йилда 33 нафар шахсга оид 13 та иш, жорий 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 6 нафар шахсга оид 3 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, ушбу жиноят 2016 йилда 2015 йилга нисбатан ўсган бўлса, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида пасайиш жараёни кузатилмоқда.
Ушбу жиноят турининг камайишида жиноят содир этилган ҳудуд яъни овул, маҳалла фуқаролар йиғинларида ва меҳнат жамоаларида сайёр суд мажлислари ўтказилаётганлиги, шунингдек, кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда.
Т.ТУРАКУЛОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди судьяси.
(Фото - http://xushnudbek.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶