12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:49
Иқтисодиёт 👁 4,476

СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА УНДИРУВ ҚАРЗДОРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА ҚАРАТИЛАДИ (ми)?

СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА УНДИРУВ ҚАРЗДОРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА ҚАРАТИЛАДИ (ми)?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 23-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан жорий этилади ва бекор қилинади.

Солиқ Кодексининг 34-моддасига асосан солиқ тўловчилар юқорида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлашлари шарт.

Агар ушбу тўловларни тўлаш муддатлари бузилган тақдирда Солиқ Кодексининг 120-моддасига кўра, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади, аммо пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетмаслиги керак.

Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгиланган муддатда тўламаган тақдирда унга ёки унинг вакилига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома уни олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилади.

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркор солиқ қарзини узмаган тақдирда ва Солиқ Кодексининг 63-моддасида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни Солиқ Кодексининг 64-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммаларга қаратади.

Юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркор солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар юқорида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида мол-мулкка қаратиш учун, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кўп бўлган суммадаги солиқ қарзи узилмай қолса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни Солиқ Кодексининг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.

Солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган ҳолларда ҳам ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш чоралари қўлланилади.

Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади.

Суд амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, 2015 йилда 3231 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 235 млн. 430 минг сўмлик, 2016 йилда 3034 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 166 млн. 508 минг сўмлик ҳамда жорий йилнинг биринчи ярмида эса 1744 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 76 млн. 862 минг сўмлик боқиманда қарзларини уларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.

Солиқларнинг мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожига таъсирини инобатга олсак, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш ғоят муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз лозим.

Б.Темирханова,

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди раиси.

(Фото - http://www.norma.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026