ДАРС САМАРАДОРЛИГИ ОШАДИ
Жорий ўқув йилида халқ
таълими соҳасига татбиқ этилган "Ўрган, ўргат” йўналиши доирасида туманимиздаги
барча таълим муассасаларида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур йўналиш
талабларини бажаришда бизнинг 83-мактаб-боғча мажмуамизга 56-мактаб-боғча мажмуаси ёндош таълим маскани қилиб белгиланган эди. Йўналиш талабларига
мувофиқ иккала муассаса ҳамкорлигида яқинда 83-мактаб боғча мажмуасида
бўлиб ўтган тадбир ҳам ўйлаймизки, таълим самарадорлигини оширишда муҳим рол
ўйнайди. Иккала мактаб-боғча мажмуаси раҳбарлари ҳамкорликда ишлаб чиққан
режага мувофиқ инглиз тили фани ўқитувчиси Ибодат Эрметованинг дарси кузатилди.
Ўқувчилар дарс давомида берилган машқ-топшириқларни яхши бажаришиб, матнларни
таржима қилишди. Кейинги машғулот "Дўстлик – буюк неъмат” деб номланувчи
тарбиявий соат эди. Ўқувчилар ўқитувчининг дўстлик қадр-қиммати ҳақидаги
фикрларини, дўстликка оид ҳикматли сўзларини қунт билан тинглагач, шу
мавзу доирасида савол-жавоблар орқали
уларнинг эркин фикрлари тингланди. Ўқувчиларга "Дўстлик бу... деб ёзилган қоғоз
тарқатилди. Ва ушбу сўзни давом эттириш топширилди. Очиқ дарс кузатувчилари
ўқувчиларнинг дўстлик ҳақидаги фикрларини ўқиб кўришиб, болаларнинг бу борадаги
мулоҳазаларини, очиқ-ошкора баён қила олганликларига қойил қолишди.
Шуни таъкидлаш керакки,
ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтиришда, фикрларини эркин айта олиш
қобилиятини шакллантиришда ва кўпроқ ўқиб-ўрганишга иштиёқ уйғотишда бунингдек
очиқ дарс машғулотларнинг ҳиссаси катта.
Дилбар РЕЙИМБОЕВА,
83-мактаб-боғча мажмуаси
директори ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶