“Билимлар беллашуви” билимдонларни аниқлади
Қишки таътил умумтаълим мактабларининг ўқувчилари учун нафақат мароқли дам олиш, балки ўз билимларини синовдан ўтказиш учун ҳам имкон яратди. Туманимиз мактабларида “Билимлар беллашуви”нинг биринчи босиқичи муваффақиятли якунланди.
Рус тили ва адабиёти фани бўйича бўлиб ўтган “Билимлар беллашуви”нинг мактаб босқичида 31-сонли мактабнинг 5,-6-,7,-8- синфларидан беш нафар ўқувчи юқори натижаларга эришиб, беллашувнинг туман босқичига йўлланма олдилар. Чунончи, 5-синф ўқувчиси Машҳура Ҳайитбоева, 6-синфдан Мафтуна Зарифбоеваларнинг ҳар бири 78 балл натижага эришган бўлишса, 7-синфдан Мафтуна Ҳикматуллаева ҳамда 8-синфдан Шавкат Абдуллаевлар ўз билимдонликлари билан тенгқурларидан анча устунликка эришдилар ва мактабимизнинг бу билимдон ўқувчилари “Билимлар беллашуви”нинг туман босиқига йўлланма олдилар.
Барно Ёқубова, 31-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶