Журналистлар ўқувчи-ёшлар даврасида
“Қангли” овулидаги 29-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган газетхонлар билан учрашув янада қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.
“Газета – оиламизнинг энг яхши дўсти” деб номланган мазкур учрашувда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Учрашувда “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг махсус мухбири Робия Йўлдошева газета таҳририяти томонидан олиб борилаётган ишлар, янги ижодий режалар ҳақида гапириб берди. Бундан ташқари, глобаллашув жараёнида ўсиб келаётган ёш авлодни турли мафкуравий хуружлардан асраш, улар қалбида миллатлараро тотувлик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда маънавий-маърифий тарғиботчи сифатидаги газетанинг роли ғоят муҳимлигини таъкидлади.
Ўқувчи-ёшлардан Гулчеҳра Турсунбоева, Зарнигор Гулмон қизи, Олтиной Ўрозимбетова, Гулжаҳон Давлатбоевалар ўз фикрлари билан иштирок этишиб, бундан сўнг газетага “Қангли” овули ҳаётига оид мақолалар ёзиш истагини билдирдилар.
Учрашув сўнгида маънавият ва маърифат ишлари бўйича мактаб директорининг ўринбосари Баҳром Сапаров раҳбарлигида “Ёш мухбирлар” пости ташкил этилиб, шу куннинг ўзида ўқувчи-ёшлардан беш нафари, ёш ўқитувчилардан икки нафари “Ёш мухбирлар” пости аъзолигига қабул қилиндилар.
Жумабой Жангабоев, 29-сонли мактаб диреторининг
ўқув ишлари бўйича ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶