ТИНЧ-ОСОЙИШТАЛИК УЧУН КУРАШ – ҲАММАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ
Мамлакатимиз ва аҳоли тинч-осойишталигига раҳна солувчи турли даражадаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши кураш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу саъй-ҳаракатлар натижаси турмушимизда яққол намоён бўлмоқда. Бу борада муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қабул қилган қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам салмоқли ўрин тутади. Қарорга мувофиқ, камчиликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш, ваколатли органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришда жамоат ташкилотларининг, давлат муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлга қўйилаётгани юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашга сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Жамоат ташкилотлари вакиллари туман ички ишлар бўлими ходимлари билан “Тунги хизмат” тадбирида ва рейдларда иштирок этиши жараёнида бунга гувоҳ бўлишаяпти. Бу тадбирлар давомида тунги вақтларда ота-она назоратисиз кўчаларда, томоша жойларда юрган вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб, бунингдек ҳолларни қайта содир этишига йўл қўмаслиги лозимлиги тушунтирилмоқда. Жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиб юрганларга чоралар кўрилмоқда. Бемақсад кўчаларда юрганларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, тарбияси оғир болалар билан алоҳида суҳбатлашилмоқда. Аҳолининг тинч-осойишталигини, жамоат тартибини сақлашда, ҳуқуқ-бузарликларнинг олдини олишда профилактика инспекторлари зиммасига юкланаётган масъулиятли вазифаларнинг ижроси таъминланаётгани ҳам осойишталигимизда муҳим ўрин тутаётгани, шубҳасиз.
Эндиликда мазкур хизмат ходимлари Юртбошимизнинг “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелда қабул қилган қарорига мувофиқ, ўзлари меҳнат қиладиган ҳудудда уй-жой билан таъминланмоқда. Бу билан аҳоли ҳаётида бирор нотинчлик бўлса, унга тезкор мурожаат қилиш имкони туғилади. Қолаверса, профилактика инспектори ўз ҳудуди аҳолиси билан ҳамнафас бўлиб яшайди. Турмушидаги муаммоларига биргаликда ечим топади. Бу – осойишталик сари яна бир муҳим қадам бўлади.
Юртдошларимизни келгусида мамлакатимизнинг дунёдаги энг тинч-тотув мамлакатга айланишига ҳисса қўшишга чақираман. Чунки шу азиз Ватан барчамизники! Унинг осойишталиги ҳам ҳаммамизга боғлиқ.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶