Ёшлар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпиони – Ўзбекистон Ёшлар жамоасига
ОРИЯТ ВА ҒУРУР ҒАЛАБА ҚИЛГАНДА
Бир юз ўттиз миллат боласин қучган,
Меҳрга лиммо-лим Онажон – Ватан!
Кўрдингми, табаррук тузингни ичган,
Ҳар битта болангнинг қалбида ёнган
Орият, ғурурнинг юксалганини!
Миллионлар ўйини. Футбол майдони,
Олқишлар, хитоблар янграган они.
Ҳайратда қолдириб аҳли дунёни,
Мадҳиянг қучган дам ул Осиёни.
Кўрдингми, юраклар тўлғонганини!
Ҳар бири ўзбекнинг жони, бовури,
Бир-бирига пайванд меҳрин ҳовури.
Кўрса, бешик кўрар фақат ёвури –
Елкаси ер кўрмас юртнинг ёвқури –
Кўрдим, жасоратга шайланганини!
Тўп сурган паллада ўғлонларимиз,
Дилларга сиғмади туғёнларимиз.
Юракларга ботган армонларимиз
Ушалиб, азамат арслонларимиз
Кўрдик, курашларда сайланганини!
Осиё осмони жаранглар сочди,
Ўзбегим футболи зарварақ очди!
Веътнам – Ўзбекистон ўртоқлик матчи
Мислсиз имконлар эшигин очди.
Билдилар, она Юрт, тенгсизлигини!
Билдилар. “Онам!” деб қучоғин очган
Ўғлонлар ортида фидойи – Ватан.
Бариси тотувлик меҳридан унган,
Танида аждодлар қони гупирган,
Улуғ нафасларнинг уйғонганини!
Ана, юракларга ҳаяжон солиб,
Ўғлонлар қайтдилар шараф-шон олиб.
Осиё осмони узра юксалиб,
Она юрт байроғ ҳилпирар! Ғолиб!
Аҳли дунё кўрди имконларингни!
Дунёда битта сўз айтилди такрор:
“Шарқда буюк Ватан – Ўзбекистон бор!”
Дедилар, бу Юртни буюк қилган ОР –
Шу азиз тупроққа Меҳр, Ифтихор –
Ҳоқони халқ учун Денгизлигини!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶