Давлат статистика ҳисоботларини ўз муддатида топширишни унутманг!
Амударё туманида фаолият юритаётган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари диққатига!
Туман статистика бўлимига 2017 йилда бажарилган иш ҳажмлари тўғрисидаги йиллик давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилишингизни сўраймиз.
- кичик корхона ва микрофирмалар 1-КВ йиллик статистика ҳисоботини шу йилнинг 27 февраль санасигача;
- пахтачилик, ғаллачилик, чорвачиликчилик, паррандачилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари 1-FX йиллик статистика ҳисоботини шу йилнинг 15 феврал санасигача;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари 1-Notijorat йиллик статистика ҳисоботини шу йилнинг 16 февраль санасигача тақдим қилишлари лозим.
Ҳисоботлар Интернет тармоғи орқали давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими, яъни eStat 2.0 дастури орқали элэктрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли бланкасини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Сиз тақдим қилган ҳисобот умумлашган ҳолда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида акс этади. Шунинг учун давлат статистика ҳисоботларини ўз муддатида топширишингизни сўраймиз.
Амударё тумани статистика бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶