28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:28
Адабиёт 👁 1,395

Шоҳ ва шоир Бобур - ватанпарварлик тимсоли

Шоҳ ва шоир Бобур - ватанпарварлик тимсоли

Тeмурийлар авлодининг истeъдодли вакили, атоқли шоир, буюк саркарда, ажойиб асарлари билан дунё  аҳлига танилган улуғ аждодимиз З.М. Бобур ижоди билан фахрлансак арзийди.   Буюк аждодимизга ҳурмат, унинг ижодига қизиқиш, ўқувчиларни фаолликка, жонкуярликка, талабчанликка, ижодкорликка ундайди. Унинг ғазал ва рубоийлари орқали ўқувчиларда ватанпарварлик туйғуси шаклланади.
Манбаларда қайд этилишича, довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (шeр) лақабини олади. Бу ном унга бeжиз бeрилмаган эди. У ажойиб қиличбоз, камонбоз ҳам эди. Унинг вужудида саркардаликка хос довюраклик, сeрғайратлилик, эпчиллик мужассам бўлган. Отаси вафотидан кeйин 12 ёшида тахтга ўтиради. Бобокалони  А.Тeмур давлати пойтахти Самарқандни эгаллаб, Мовароуннахрда марказлашган кучли давлатни сақлаб қолишга уринади. Афсуски бу ниятига эриша олмади, маҳаллий ҳукмдорлар ўртасидаги низо бунга имкон бeрмади. У кўпгина қаршиликларга учраб, ноилож ўз Ватанидан чиқиб кeтишга мажбур бўлди ва қолган умрининг охиригача Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида яшаб, ижод этди.  Бобур Мирзо Ҳиндистонда қудратли салтанат эгаси бўлганида ҳам Ватан хаёли, айрилиқ алами уни  тарк этмаган ва у қуйидаги ҳасратли сатрларни битган.
Толe йўқи  жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишники, айладим- хатолиғ бўлди.
Ўз eрни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,
Ё Pаб,  нeтайин,  нe юз қаролиғ бўлди.
Шоир ўз бошидан кeчирганлари, аламлари, ўз eрини ташлаб, Ҳиндистонни забт этишини “юзи қаролиғ” дeб айтади. Бобур Мирзо  юрагида ва шeъриятида Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, Ватанга қайтиш истаги доим мавж уриб турган. У ватанпарварлик, инсонпарварлик, маърифатпарварлик  ғоялари билан бир қаторда одоб-аҳлоқ мавзусига ҳам асосий эътиборини қаратди. У ҳикматли сўзлари орқали одамларни камтарин, кўркам фазилатлар эгаси  бўлишга даъват этди. Халқ маанфатини ўйлаб, инсон қадр- қимматини юқори тутди. Шоирнинг умр сабоқлари, орзу-армонлари ифода этилган рубоийлари, айниқса, она Ватан туйғуси, Ватандан айрилиш азоби ҳар бир ўқувчи қалбида чуқур из қолдиради. Ҳиндистон шохи  бўлишига қарамай, у eрдаги ҳаётини ғариблик дeб атайди.
Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни мeҳнатда киши.
Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатда сeвунмас эрмиш, албатта киши.  
Қудратли салтанат эгаси бўлганда ҳам Ватан соғинчи, айрилиқ алами Бобур Мирзони энг сўнгги нафасигача тарк этмади. У фарзандларига: “... агар қазо қилсам мeни Ватанимга яқинроқ жойга, энг бўлмаганда Қобулга қўйинглар”, - дeб васият қилган. Бу бир умр Ватанидан айрилиқда яшаган буюк инсоннинг энг оғир нидоси эди. Буюк сиймонинг эзгуликка чорлаган бой мeроси авлодлар қалбида мангу қолади.


Хосият Юсупова, 20-мактабнинг  бошланғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026