Обод турмуш йили янгиликлари
Бокс ринги ўрнатилди
Яқинда 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс секцияси учун "Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” томонидан 18 миллион сўмлик бокс ринги келтирилиб ўрнатилди. Бундан ташқари, 1,5 миллион сўмлик, бокс қоплари, 1 миллион сўмлик чарм қўлқоплари ҳам берилди. Бундай ғамхўрликдан ёш спортчилар мамнун бўлишди.
Турғун савдо шохобчалари
Манғит шаҳрининг Беруний МФЙ ҳудудида қайтадан ташкил этилган 1,8 гектар майдондаги Манғит савдо комплексида бунёд этилиши режалаштирилган 184 та турғун савдо шохобчалари қурилиши учун туман ҳокимлигининг 2010 йил 20 октябрдаги 462-сонли қарорига мувофиқ 184 нафар фуқарога 7771,5 квадрат метр ер майдони ажратилган эди. Айни кунда 184 та турғун савдо шохобчалари қуриб, битказилди ва 52 та дўконда савдо хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди.
Режалар уддаланди
Манғит савдо комплекси МЧЖда аҳолига намунали савдо хизмати кўрсатиш, ялпи даромад ва маҳаллий бюджет ҳисобига ажратмалар бўйича белгиланган 8 ойлик режалар ортиғи билан уддаланди. Ялпи даромад 105 фоизни, 50 фоиз бюджетга ажратмалар эса 59455,2 сўмни ташкил этди.
Банкдан кредит олиб...
Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини "Хўжалик фаолияти ҳуқуқшуноси” йўналиши бўйича тугатган Дилором Ибрагимова паррандачилик минифермасини ташкил этиш мақсадида имтиёзли банк кредити олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди. Айни кунда Дилором Ибрагимова товуқ гўшти ва тухум етиштириб, ички бозоримизда ўз мижозларига эга тадбиркорга айланди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶