12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:04
Спорт 👁 4,094

МАНҒИТНИНГ ЁРҚИН СПОРТ ЮЛДУЗИ

МАНҒИТНИНГ ЁРҚИН СПОРТ ЮЛДУЗИ

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга эътибор тобора кучайтирилаётгани боис, бугунги кунда ёшлар орасидан нуфузли беллашувларнинг, халқаро мусобақаларнинг кўплаб ғолиблари етишиб чиқмоқда. Эътибор ва рағбат уларнинг қобилиятларини янада ривожлантиришга ва ўз устларида тинимсиз шуғулланишга ундамоқда.

Спортдаги ютуқнинг асоси меҳнат, дейишади соҳа мутахассислари. Барча жабҳаларда ҳам меҳнатсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди. Лекин спортнинг бирор турига қизиққан ўғил-қизнинг маҳорати албатта, машқлар давомида сайқалланишини ҳаммамиз биламиз.

Элёр Машарипов таниқли полвон Чоршам Тажимуродов раҳбарлигидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо кураши тўгарагига келиб, илк машқларини ўтаган даврларида ҳали мактабнинг бошланғич синфи ўқувчиси эди.

Дастлабки машқларидаёқ чапдаст, уддабурон ва кучлилиги кўриниб турган болакай дарров устоз эътиборини тортди. Чоршам Тажимуродов Элёр билан эринмай, қунт билан шуғулланди. Алоҳида машқлар ҳам ўтди. Шогирд-устознинг тинимсиз меҳнатлари йиллар ўтиб, турли мусобақаларда ўз натижаларини кўрсатди. Элёр дастлаб туман миқёсидаги, Қорақалпоғистон республикаси миқёсидаги мусобақаларда муваффқиятли қатнашган бўлса, умумтаълим мактабини тугатиш арафасида Ўзбекистон  чемпиони бўлди. Чирчиқдаги Олимпия заҳиралари спорт коллежида таҳсил олган йиллари Элёрнинг камолот йиллари бўлди, десак адашмаймиз. Бу ютуқлари эвазига у ўтган йили Қорақалпоқ Давлат университети жисмоний тарбия факультети талабалигига имтиҳонсиз қабул қилинди.

Шу йилнинг июнь ойида Украинада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги дзюдо кураши бўйича Европа кубоги очиқ чемпионатида Элёр Машарипов ўз вазн тоифасида бронза медалини енгиб олди. Мусобақада ўз вазни бўйича учинчи ўринни забт этгани Элёрга шу йилнинг 6-17 июль кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХVII жаҳон ёзги Универсиадасида спортнинг 14 тури бўйича иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлари сафида қатнашиш имконини берди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар ва катталар дзюдо терма жамоалари аъзоси Элёр шу йил Кореяда бўладиган ёшлар жаҳон чемпионатида, Бразилияда бўладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашиш ҳуқуқларини қўлга киритди.

Элёр Машарипов 27 июль - 3 август кунлари Чехиянинг Либерек шаҳрида Европа кубоги чемпионатида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни енгиб олди.

Хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Кураги ерга тегмаган таниқли полвон, кўплаб миллий, самбо курашининг таниқли полвонларини тарбиялаб, вояга етказган мураббий, фахрийлар ўртасида миллий кураш бўйича жаҳон чемпиони Шомурод Машариповнинг кенжатой фарзанди Элёрнинг ғалабаси  туманимизга тезда тарқалди. Ўспирин йигит жаҳон миқёсида ғолиб бўлиб, унинг шарафига давлатимизнинг байроғи кўтарилиб, мадҳияси янграса, қувонмай бўладими? Жаҳон харитасида кичкинагина ўринни эгаллаб турган шу мўъжаз юртимизнинг довруғини дунёга ёйган ўғлоннинг ғалабаси гўё байрам бўлди. Элёрни, отаси Шомурод полвонни, онаси Солия опани қутлаб келганларнинг бир неча кун оёғи узилмади. Манғит шаҳрининг сўлим гўшаларидан бири - "Шомурод полвон” тўйхонасида бир неча кун ҳақиқий тўй бўлди. Ташриф буюрувчиларнинг олдига Элёрнинг акаси Дониёр қувона-қувона дастурхон ёзди.

- Элёрнинг илк машқлариёқ унинг келажагига умид қилиш  мумкинлигини кўрсатиб турарди. Эсимда, у дастлаб спорт мактабимизга келганида 8-9 ёшларда эди, - дейди илк устози Чоршам Тажимуродов. – Қарасам эпчил, чапдаст, вазиятни баҳолай олиши ва шунга монанд  ҳаракат қилишидан қувондим ва ўзгача ихлос билан шуғулландим. Элёр қатнашган мусобақаларга, республикамизнинг турли ҳудудларига доим бирга бориб, унга далда бўлишга интилардим. Ҳар сафарги ғалабасида ўзимда йўқ қувонардим.

Унинг илк устози бўлганимдан бахтиёрман.

Дунёда ота-она борки, болам, деб яшайди. Бекам-у кўст вояга етказиб, яхши ўғил-қиз бўлиб етишишини орзу қилади. Шунга интилади. Орзуларининг рўёбга чиқиши эса ота-онага туганмас бахтдир.

Шомурод полвонлар оиласини ҳақли равишда спортчилар оиласи, деб айтиш мумкин. Асли спорт мураббийси бўлган Шомурод Машарипов ва турмуш ўртоғи Солия опалар фарзандларининг мактабда аъло ўқиши билан бир қаторда спорт билан шуғулланишларига ҳам эътибор беришди. Ота-онанинг меҳнатлари ўз самарасини берди: катта ўғил Дониёр самбо кураши билан шуғулланиб, кўпгина ютуқларга эришди. Республика миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб, совриндор бўлди. Кейинчалик соғлиги тўғри келмаганлиги учун тадбиркорлик йўлини тутди. Манғитда муҳташам тўйхона қуриб, ишга туширди ва юртдошларимизнинг хизматини қилаяпти. Қизлари Муборак жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Озода тарбиячи, баскетбол бўйича туман терма жамоаси фаол аъзоси, Нилуфар математика фани ўқитувчиси бўлса-да, туманимиз волейболчи қизлари сафида, Муяссар талабалигида икки марта студент ёшларнинг энг улкан беллашув майдони - универсиада мусобақаларида волейболчилар сафида иштирок этиб, жамоаси ғалабаларига муносиб улуш қўшган бўлса, Гулойим теннисчи - 1-БЎСМда ёш ўғил-қизларга спортнинг мазкур тури бўйича мураббийлик қилади. Гулшод Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида кимё фанидан дарс беради, унинг ҳам спорт доим ҳамроҳи. Оиланинг кенжатойи Элёр эса бугун бутун дунёга полвон бўлиб танилди.

- Бутун ҳаётимни туманимизнинг спортини ривожлантиришга бағишладим. Спорт усталигига номзодлар, Ўзбекистон чемпионларини тарбиялаб, етиштирдим. Дунёнинг менман, деган полвонлари билан бел олишиб, ғолиб бўлдим. Фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлдим. Лекин ҳаётимдаги энг улкан ютуғим – ўғлимнинг ана шундай полвон бўлиб етишгани бўлди.

Фарзандларимнинг ҳаммаси спортчи, мақтайдиган муваффақиятлари кўп. Бироқ 20 ёшда бунчалик ютуқ камдан-кам одамга насиб қиладиган бахт. Илоё, ўғлим доим Ўзбекистонимизнинг спорт шарафини юқори кўтараверсин, - дейди Элёрнинг отаси Шомурод Машарипов.

- Ўғлингиз даврада кураш тушаётган дамларида кўнглингиздан нималар кечади? – қизиқиб сўрадим Элёрнинг онаси Солия опадан.

- Шу кенжатойим чет элга кетса, иложим йўқ, ўзимизда юрганида у қаерда бўлса, мен ҳам шу ердаман. Вақтида овқатланиб, дам олиб, машқ қилишига ғамхўрлик қиламан. Мусобақаларда даврага тушиш олдидан бағримга босиб, яхши тилаклар айтаман. Сизга ёлғон туюлар, ўзимга чин, Элёр даврадалигида жоним қил устида туради, гўё. Илойим, бирон жойи лат емасин, деб қайғураман (кураш-курашда ахир), худодан боламга куч-қувват сўрайман. Минг қатла шукур, юзимизни ерга қаратаётгани йўқ.

Солия опа кўзларидан севинч ёшлари сизиб чиққанини ҳам  сезмай, ўғли ҳақида тўлқинланиб гапиради. Қувончининг чегараси йўқ.

Элёр Машарипов билан суҳбатимиз ҳам Чехияда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Европа чемпионати ҳақида бўлди.

- Элёр, аввало Европа чемпиони бўлганлигингиз билан табриклайман, - юзланаман полвонга.

- Раҳмат!

- Айтинг-чи, Либерекка бориб, ўз вазн тоифангизда Европа миқёсида энг баланд шоҳсупани забт этдингиз. Сизнинг шарафингизга мадҳиямиз янграб, байроғимиз юқори кўтарилган дамларда кўнглингиздан нималар кечди?

- Биласизми, Лондон олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросимида Юртбошимиз мамлакатимизда спортга берилаётган эътибор, шарт-шароитлар, ғамхўрликлар ҳали кўп ютуқларга замин бўлади, - дегандилар. Менинг ютуғим ҳам ҳар бир боласига шунчалар ғамхўрлик қилиб, вояга етказаётган мамлакатим туфайли, Юртбошимизнинг эътибори туфайли десам, муболаға бўлмас. Либерекдаги ғалабамга келсак, буни сўз билан таърифлай олмайман. Шу лаҳзаларда шоҳсупада ўзим эмас, ўзим туғилиб ўсган, дзюдонинг илк машқларини олганим - Манғит, ота-онам, ўзим ўқиётган олийгоҳим, бутун Ўзбекистон тургандай бўлди. Бир фарзанд сифатида юртимга ёруғ юз билан қайтдим.

Умуман жорий йилнинг ёзи Элёр учун муваффақиятлар палласи бўлди. Унинг Европа кубогида эришган ютуғи нафақат туманимиз, балки мамлакатимиз спорт тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилиб қолди: Элёр Машарипов – Европа чемпиони бўлди! Мусобақанинг олтин медалини ҳалол енгиб олди!

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод камолоти йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг бир меваси - 20 ёшли манғитлик полвон ғалабасидан барчамиз бирдек қувониб:

"Илоё курагинг ҳеч қачон ерга тегмасин”, деб қоламиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026