Хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда
Туманимиз аҳолисининг 94,1 минг нафарини аёл-қизлар ташкил этади. 2017 йилда жами 615 нафар аёл-қизларга турмуш даражасини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, таълим олиш ва уй-рўзғор буюмларини харид қилишлари учун тижорат банклари томонидан жами 4,836 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди.
«Тамара-Феруза» МЧЖга қарашли тикувчилик цехи 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, цех раҳбари Тамара Юсупова тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан бирга, иш ўринларини яратиб, аёл-қизларни иш билан таъминлаб келмоқда.
Тадбиркор 2011 йилда 25 млн, 2016 йилда 40 млн. сўм миқдорида кредит олиб, цехнинг моддий-техника базасини яхшилади ва аёл-қизлар учун янги иш ўринларини ташкил қилди.
Биз миллийлик ва замонавийлик уйғунлигидаги дизайнда аёллар ҳамда болалар кийимларини тикиб, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашни ва чет элга экспорт қилишни ҳам режалаштирдик – дейди цех раҳбари Тамара Юсупова. – Айни кунда цехдаги аёл-қизлар билан бу режамизни амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Ҳозирда корхонада 15 нафар аёл-қизлар меҳнат қилмоқда.
О. Худойберганова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶