ЧИҚИНДИЛАPНИ БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ТАШЛАШ-ЖАВОБГАPЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бугунги кунда экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бундай кўзланган мақсад аҳолининг сиҳат-саломатлиги учун қулай шароит яратиш, биосферавий мувозанатни сақлашга ҳисса қўшишдир.
Бу борада туман Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Натижасида Беруний, Чордара, Навоий МФЙ ҳудудларида чиқиндиларни белгиланмаган ҳудудларга ташлаш каби ҳолатлар аниқланди.
Бундай ҳаракатларни содир этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Pеспубликаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддаларига кўра, белгиланган тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима ундирилди. Бундан ташқари туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари, “Тоза худуд” ДУК ходимлари, Фаровон МФЙ масъул ходимлари билан биргаликда ҳудудни ўрганганларида Кимёгарлар кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ёнида, ариқ ёқасида кўпдан бери тўпланиб келаётган чиқиндихона борлигини аниқлади. Аниқланган ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилди, 10 тоннадан зиёт чиқинди йўқ қилинди. Шу ҳолат юзасидан ҳудуддаги аҳоли билан йиғилиш ўтказилиб тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳудудга чиқиндилар ташлаш учун махсус чиқинди қутилари қўйилди. Шу ҳудуд аҳолиси ва туман “Тоза ҳудуд” ДУК корхонаси ўртасида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича икки тамонлама шартномалар тузиш юзасидан туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан амалий ёрдам берилди.
Туманимизнинг ободон, озода бўлишига барчамиз маъсулмиз, ҳар биримиз ўз уйимиз, маҳалламизни тоза ва обод бўлишига хиссамизни қўшайлик!
Жавлон PАЖАБОВ, туман Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶