СТОЛ ТЕННИСИ – ТЕЗКОРЛАР ЎЙИНИ
Стол тенниси оммалашган спорт турларидан саналади. Шу боис ушбу спорт тури бўйича турли хил мусобақалар мунтазам ўтказилиб турилади.
Яқинда Нукус шаҳридаги Олимпиая Заҳиралари коллежида стол тенниси бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг барча туманларидан ташриф буюрган турли ёшдаги спортчилар иштирок этдилар.
Мусобақада туманимиз спорт мактаби теннисчилари ҳам қатнашиб, ўз абжирликлари ва тезкорликларини кўрсатдилар. Спорт мактабида фаолият юритаётган мураббийлар Х.Исмоилов ва Ф.Эшчоновлар шогирдлари билан биргаликда ютуқларни қўлга киритиб олқишларга сазавор бўлдилар.
Фаол иштирок этган теннисчилардан М.Шомуродова, С.Ражабова, Х.Қўчоровлардан иборат қизлар жамоаси бошқа жамоалардан устун келиб, 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритдилар.
Ғолиб теннисчилар “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар билан тақдирландилар.
Ҳ.РАЖАБОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶