ЭНДИ ОТАPЧИЛАPНИНГ PИЗҚИ КАМАЯДИГАН БЎЛДИ
Негаки Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида никоҳ тўйларида 2 тадан кўп автомобиль, бир нафар (гуруҳ)дан ортиқ санъаткор қатнашишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилган қарор лойиҳасида эндиликда артистларнинг бир кунда бир неча тўйда икки-уч қўшиқни фоногараммадан фойдаланиб, ижро этиб, даромад топишларига чек қўйилиши, қолаверса, бунда санъаткорнинг бундай ҳуқуққа эга яъни лицензияга эга бўлиши лозимлиги ҳам кўрсатилган.
Шунингдек, тўй-ҳашамларни соат 10 дан 23 гача, узоғи билан 150 киши иштирокида, оилавий тантаналар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган хайр-эҳсон маросимлари ҳам ортиқча исрофгарчиликларсиз, дабдабасиз ўтказиш меъёрлари ва тартиблари ҳақида сўз боради.
Юртдошларимиз муҳокамада фаол қатнашиб, қарорнинг энг мақбул тарзда қабул қилинишига ҳисса қўшишлари мумкин.
Ойгул PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶