Ҳуқуқ билимдонлари беллашдилар
Яқинда 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тантаналар саройида “Қонун – ёшлар нигоҳида” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ўзекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур кўрик-танлов таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тумандаги академик лицей ва барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида Низомда белгиланган 4 та шарт асосида ўтказилди.
Кўрик-танловда барча шартлар ижроси бўйича юқори натижаларга эришган Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-ўрин, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи 2-ўрин, Манғит иқтисодиёт коллежи 3-ўнинни эгаллади ва Ўзекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар. Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшлари жамоаси кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш учун йўлланма олдилар.

Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶