“УМИД НИҲОЛЛАРИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ


Спортнинг стол теннис тури бўйича Нукус шаҳрида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг ўсмир ёшлар ўртасидаги финал босқичи ўтказилди. Мусобақада туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг стол теннис йўналиши ёш спортчилари ҳам иштирок этдилар.
Спорт мактабида стол теннис бўйича мураббийлик қилаётган Ҳамида Ражабовадан теннис ўйини усулларини пухта ўрганган ёш спортчилар мусобақада эпчиллик ва абжирликларини кўрсатиб, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг финал босқичида иштирок этган ёш спортчилар Мадина Шомуродова фахрли 1-ўринни, Жамшид Юсуфбоев 2-ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.
Мусобақа ғолибларига 19 май куни ўтказиладиган спортга бағишланган тадбирда тантанали равишда Президент совғалари топшириладиган бўлди.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶