ОММАВИЙ МАДАНИЯТ ТАЪСИPИГА ТУШМАЙЛИК
бизга маълумки, шарқ ва ғарб ўртасида маънавий кураш авж олган. Бу маънавий кураш ҳозирги кунга қадар етиб келган. Бизнинг миллийлигимизни, маънавиятимизни, маданиятимизни тортиб олиш билан кечаётган бу маънавий курашда оммавий маданият тарғиботи авж олдирилмоқда. Афсуски, ғарбикларнинг бу маданияти орамизга кириб келишга улгурди. Айниқса, бу ҳолат ёшларимизнинг орасида ўз хуружини бошлади. Оддийгина юриш-туришимиз, кийинишимиз, сўзлашишмиз буткул ўзгариб кетди. Бу кўпроқ муомаламиз ва кийинишимизда намоён бўлмоқда.
Телефонда гаплашганда ва жамоат жойида ҳайратланарли гапларни гапираётган тенгдошларимизни кўриб баъзан, уялиб кетади одам. Айниқса, ўзбек қизларимизнинг миллий либос фасонлари йўқолиб бораётгани инсонни ташвишга солади. Қўлларга, кўкракларига татуировкалар чиздирган, битта қулоғига сирға таққан йигитларни кўриб, биз ёшлар тарбия ва ахлоқ борасида анчагина тубанлашиб бораётганимиздан хафа бўлиб кетаман.
Мен Иқтисодиёт коллежи ўқувчисиман. Қишлоқдан қатнаб ўқийман. Йўлда нафақат шаҳарлик, балки қишлоқ ёшларининг ҳам кийиниш ва муомала борасида очиқдан-очиқ “оммаивй маданият” таъсирига берилаётганликларига кўп бора гувоҳ бўламан. Шунинг учун баъзи ота-оналаримизга мурожаат қилмоқчиман:
- Ўғлингиз ва қизингизнинг эгнидаги кийимларига бир эътибор беринг: тор шим, калта шортик кийган ўғлингизни, сочини ёйиб, елкалари ва оёқ сонлари очиқ-сочиқ кўйлак кийган қизингизни салгина тартибга чақиринг, илтимос. Лабига сигарета қистирган ўғлингиз (ҳатто қизлар ҳам чекишяпти!) ва қизингиз билан алоҳида тарбиявий суҳбатлар ўтказинг!
Чунки бизнинг ёшимиздаги йигит-қизлар ҳали ниҳол, шамолнинг эсишига қараб эгилишга мойил. Токи, уларни бемаза ҳолатларни олиб келувчи “шамол”лар эгиб олмасин.
Жаҳонгир Нуримов, Иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶