ЁШ КИТОБХОНЛАР
2018 йил 5 апрель куни 3-сонли Амударё академик лицейида 3-босқич ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” беллашуви ўтказилди. Унда “Тарғибот”, “Тафаккур”, “Зиё”, “Истеъдод” деб номланган гуруҳлар 3 та шарт бўйича ўзининг билим савиясини, маҳоратини кўрсатиб, қуйидаги шартлар бўйича рақобатлашдилар: 1-шарт ўзбек адабиётидаги 20 шоирдан танлаб олинган 2та шоир, ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумот бериш. 2-шарт 4 та насрий асарнинг матнини ўқиб, уни оғзаки тарзда давом эттириш. 3-шарт “Дамино” деб айтиладиган ўйин. Бунда асар номи келтирилиб, унинг сўнгги ҳарфидан асар айтиб давом эттириш. Якуний натижалар бўйича “Истеъдод” гуруҳи 1-ўринни, “Тафаккур” гуруҳи 2-ўринни, “Зиё” гуруҳи 3-ўринни эгаллади. Шунингдек гуруҳлар “Энг зукко”, “Энг билимдон”, “Энг чаққон”, “Энг нотиқ” номинациялари бўйича тақдирландилар. Тадбир сўнгида беллашган жамоа аъзолари ушбу тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶