КУТУБХОНА – МЕНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИМ
Кутубхоналар инсоният барча маънавий бойликларнинг инъикосидир, - деган эди машҳур адиблардан бири.
Ҳа, кутубхонага ташриф буюрган, у ердаги ўзбек адабиёти ва жаҳон адабиёти дурдона асарларидан баҳраманд бўлган одам буни жуда яққол ҳис қилади.
Мен мактабда ўқиб юрган пайтларимданоқ ўқитувчи бўлишни, ўзимга таълим-тарбия берган устозларим каби ёш авлод камолоти йўлида хизмат қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйган эдим.
Орзуларим йўлида мактабни тугатиб, 3-сонли Амударё академик лицейга ўқишга кирдим.
Лицейда ўқувчиларнинг таълим олиб, олийгоҳларга ўқишга киришлари учун барча шароитлар бор.
Булардан ташқари, турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг фаоллигини ошришига эътибор қаратилади.
Барча тенгдошларим қатори мен ҳам чуқур билим олишга интилаяпман. Шу мақсадда лицейимиз кутубхонасидан ташқари, “Жайхун илҳомлари” ННТ қошидаги кутубхонага ҳам аъзо бўлиб, бадиий китоблар ўқиб бораяпман. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва ННТ ходимларининг ҳамкорликда 20 апрелдан 20 майгача “Оммавий китобхонлик” ойлигини ўтказаётганидан жуда ҳурсанд бўлдим. Чунки тадбир каби неча-неча ёшларнинг кутубхонадаги китоблардан баҳраманд бўлишига имкон яратмоқда, китобхонлик оммавийлашишига асос бўлмоқда.
Мен барча тенгдошларимни илм олиш баробарида бадиий китоблар ҳам ўқиб, маънавиятини бойитиб боришга чақираман.
Зиёда ҚУВВАТОВА,
3-сонли Амударё академик лицейи ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶