ДАВРА СУҲБАТИДА ХАВФЛИ КАСАЛЛИКДАН САҚЛАНИШ БОРАСИДА МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ


Уй ҳайвонларини асраш ва парвариш қилиш қоидаларига амал қилмаслик баъзан кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқаради.
Афсуски юртдошларимиз булардан тегишли хулоса чиқариб олмай, уй ҳайвонларини, хусусан, итни боғламасдан бўш қўйиши оқибатида айрим одамларнинг ит тишлашидан жабрланиши ҳамон учраб турибди. Бу айниқса баҳор ойларида қутуриш касаллигининг тарқалиб кетиш хавфини ҳам юзага келтиради.
Аҳоли орасида уй ҳайвонларини асраш, парваришлаш тартиблари, қутуриш касаллиги ва унинг хавфли оқибатларини тушунтириш мақсадида яқинда Бобур овулида “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририятининг “Саломатлик – туман бойлик” номли грант лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида ОФЙ масъул ходимлари, кўча бошчилар, фаоллар иштирок этдилар.
Тадбирни ОФЙ оқсоқоли Тажимурод Жуманиёзов очди ва олиб борди.
Йиғилганларга “Тарққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова давра суҳбати кун тартибидаги мавзу айни кунларимиз учун жуда долзарблиги, қутуриш касаллиги содир бўлишининг олдини олиш чоралари ҳақида гапирди. Шунингдек, туман кўптармоқли марказий поликлиника Саломатлик бўлинмаси шифокори Тамара Саидова, юқумли касалликлар шифокори Гулжаҳон Абдаловалар қутуриш касаллигининг хавфли оқибатлари, қутурган ҳайвон тишлаганда қандай чора-тадбирлар кўрилиши лозимлиги ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.
Давра суҳбатида кўчабошчи Муротбой Собуров, ҳудуд профилактика инспектори Муҳриддин Раҳимов, Севара Кўчбоевалар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Ўтказилган тадбир иштирокчилар айни кунлар учун долзарб бўлган касаллик, ундан сақланиш борасида кўпгина маълумотларга эга бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶