МАҲАЛЛАДАГИ ФАХРИЙЛАРДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Ватан учун жонини фидо қилган, озодлик учун курашларда ҳалок бўлган ота-боболаримиз хотирасини ёдга олиш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос юксак фазилатдир. Айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида кексалар, уруш фахрийлари, Иккинчи жаҳон уруши вақтида фронт орқасида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинади. Таълим муассасаларида улар иштирокида учрашув ва тадбирлар ўтказилади. Урушда ҳалок бўлган жангчилар хотираси ёдга олинади.
Тумандаги 13-сон мактаб жамоаси ҳам ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида маҳалладаги кексалар ҳолидан хабар олишади. Бу йил ҳам мактаб ўқитувчиларидан Сарвар Нуримбетов, Ҳамида Сафарбоев ва Сарвар Илҳомов раҳбарлигида бир гуруҳ ўқувчилар “Боғ” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Йўлдош ота Ортиқов, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар Қувондиқ ота Болтаев, Камол ота Ўтамуродов, Гулжон момо Якубовалар хонадонларига бориб байрам билан қутлашди. Ўқувчилар уларга шеър ва қўшиқлар ижро этиб бердилар.
Ўқувчилар ташрифи фахрийларни ниҳоятда хушнуд этди.
А.АҲМЕДОВА, 13-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶