Ҳосил юқори навларга топширилмоқда
ЎзА, Аминбой Ортиқбоев, 03.10.2013 16:34
Қорақалпоғистон Республикаси пахтакорлари бу йил об-ҳаво инжиқликларига қарамай, мўл ҳосил етиштирдилар. Ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш борасидаги ишлар қизғин давом этмоқда.
– Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор бугунги ютуқларимизнинг асосий омили бўлмоқда, – дейди Амударё тумани ҳокими Ражаббой Йўлдошев. – Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастури доирасида туманимизда давлат бюджетидан 11,2 миллиард сўм, жумладан, шу йилнинг ўзида 3,2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 1 минг 410 километрлик коллектор-дренаж тармоқлари реконструкция қилинди ва таъмирланди. Натижада 25 минг гектардан ортиқ экин майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, ҳосилдорлик даражаси ошди.
Туманда селекция ишларининг тўғри йўлга қўйилгани, ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитига мос янги навлар танлангани, ғўза парваришида замонавий илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланилиб, илғор агротехнологиялар амалиётга жорий этилгани бугун ўз самараларини бермоқда. Буни ҳосилдорликнинг йилдан-йилга ортиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Ўтган йили 26 фермер хўжалиги гектаридан 40 центнердан ошириб ҳосил олган бўлса, жорий йилда бундай фермерлар сони олтмишга яқинлашиб қолди. Энг муҳими, терилган пахта ҳосили тўлиқ юқори навларга топширилаётир.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶