16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:39
Жамият 👁 1,730

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.

2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини «ягона дарча» тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга ошириб келинган.

2016 йил 1 январдан бошлаб Инспекциялар негизида Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди.

2017 йил 1 февралдан Ягона марказларнинг туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича кейинги қадам бўлиб, вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилганлиги «Doing Business 2018» глобал рейтингидаги «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга яхшилашга хизмат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Агентликнинг туманлар ва шахарларда Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказлари ташкил қилинди.

Агентлик ва унинг марказларини ташкил этишдан мақсад давлат хизматлари идораларини халққа яқинлаштиришдир.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, аҳолига тез, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 37 тагача етди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қцилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ 2018-2020-йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган «ягона дарча» тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилган давлат хизматларидан эндиликда фуқаролар ҳам фойдаланишлари кўзда тутилган.

Давлат хизматлари маркази кадастр, нотариус ва ёки бошқа давлат хизмати идораларими, хатто абитуриентлардан хужжат қабул қилиш ҳам марказ орқали амалга оширилади.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, шунингдек, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини таъминлаш мақсадида:

Қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисобланиши назарда тутилган:

биринчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш;

иккинчидан, Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказларига ўзгартириш;

учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш;

тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;

бешинчидан, давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали («мобиль давлат хизматлари») кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан, мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган навбатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва ишларнинг узайтирилган графигидан фойдаланиш;

олтинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш;

еттинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида малакали кадрларни тизимли тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали тизимли равишда оширишни ташкил этиш.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш соҳасидаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли Қарори қабул қилинган.

Мазкур Қарорда

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) электр тармоқларига улаш тартибини белгилайди.

Регламент талаблари истеъмолчиларнинг 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларига уланиши ҳолатларига татбиқ этилмайди.

Электр энергиясини электр таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

техник шартларни ишлаб чиқиш;

қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;

қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома бериш;

электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш;

электр таъминоти шартномасини тузиш;

кучланишни етказиб бериш.

Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига, шунингдек, уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.

ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг ўзида аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш, давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик тадбирлари белгиланган.

Туман Давлат хизматлари маркази директории М.Садиков.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 244-сонли Қарори қабул қилинган.

Регламент болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига (кейинги ўринларда муассасалар деб аталади) қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Регламентнинг амал қилиши болаларни давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда татбиқ этилмайди.

Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича умумий асослардаги навбатга киритилган анкеталар рўйхати, унда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олинадилар.

Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса аризачи давлат хизматлари олиш учун анкетани электрон тарзда мустақил равишда, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

Аризачилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Аризачилар анкетада қуйидагиларни кўрсатиш (танлаш) ҳуқуқига эгадирлар:

а) бўш ўринларга эга бўлган муассасани (йўлланма олиш учун);

б) бўш ўринларга эга бўлмаган муассасани (навбатга киритилиши учун);

в) бўш ўринларга эга бўлмаган иккита муассасани (навбатга киритилиши учун);

г) бўш ўринларга эга бўлган битта муассасани (йўлланма олиш учун) ва бўш ўринларга эга бўлмаган бошқа муассасани (навбатга киритилиши учун).

Аризачи фарзандини муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга етгунигача навбатга қўйиш ҳуқуқига эга.

Йўлланма муассасага қабул қилиш бўйича кичик ёшга етишидан эрта бўлмаган муддатда берилади.

Анкета расмийлаштирилгандан ва унга зарур маълумотлар киритилгандан кейин аризачи уни ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП аризачиларни давлат хизматлари олиш учун ЭРИнинг албатта мавжуд бўлиши тўғрисида олдиндан хабардор қилишади.

Давлат хизматлари марказлари аризачилар томонидан жойида ЭРИни олиш учун барча зарур шартларни таъминлаши шарт.

Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.

У.Сапарбаева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

 

Жамиятимизда шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши қонун билан таъқиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни қабул қилинган.

Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

очиқлик ва шаффофлик;

тизимлилик;

давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда Идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади. Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий идоралараро комиссиялар деб юритилади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкин.

Юридик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жамият тараққиётига, фуқаролар манфаатларига путур етказувчи коррупциядек иллатдан қутилишга қарши курашиш хар биримизнинг вазифамиз хисобаланади.

М.Садиков

Туман Давлат хизматлари маркази директори

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019