Академик лицейда битирувчиларга диплом топширилди
Шу кунларда ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ва академик лицейларнинг битирувчи гуруҳлари ўқувчиларига ўқув муассасаларининг битирув малакавий дипломлари топширила бошланди. Ўқув муассасаларда шу муносабат билан тадбир ўтказилиб, битирувчи ўқувчиларга дипломлар тақдим этилмоқда.
22 июнь куни туманимиздаги Амударё академик лицейида ҳам битирувчи ўқувчиларга диплом топшириш муносабати билан “Парвоз-2018” тадбири ўтказилди. Тадбирда туман Халқ таълими бўлими мудири Отабек Йўлдошев, Манғит Иқтисодиёт коллежи директори Зафар Отамуродов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов , академик лицей директори Ғулом Дуйсенбоев ва бошқалар, лицей ўқувчилари, ота-оналар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан Ғулом Дуйсенбоев, Отабек Йўлдошевлар лицейда ижтимоий гуманитар, аниқ ва табиий фанлар, хорижий филология йўналишлари бўйича 8 гуруҳда таҳсил олган 227 нафар янги ҳаёт остонасида турган битирувчи ўқувчиларни дипломга эга бўлганлиги билан табриклаб, уларга келгусида ҳам доим омад ва муваффақият ёр бўлишини тиладилар. Шунингдек, ўқувчилар ва ота-оналар ҳам таълим берган устозларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Шундан сўнг, битирувчиларга диплом топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирга Хоразм вилоятидан ташриф буюрган санъаткор Умидбек Сапаев ижросидаги қўшиқлар ва туиан Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур янада файз киритди.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶