12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Жамият 👁 2,555

ТУБАНЛИККА ИНТИЛГАНЛАР

ТУБАНЛИККА ИНТИЛГАНЛАР

Шарқ халқлари азал-азалдан аёлни аъзозлаб келган. Жамиятимизда ҳозирги кунда ҳам аёлларнинг роли беқиёс. Турли жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар-у бунёдкорликларда ҳиссаси катта уларнинг.

Афсус надоматлар бўлсинки, аёл номига, ўзи тенги пок қалбли, эзгу орзу-умидли аёллар номига доғ туширадиган, ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб мақсадлари сари интилиб яшаш ўрнига тубанликка интилувчи аёллар ҳам бор.

"Қангли” овулида истиқомат қилувчи Гулзода Ҳайитбоева (исм фамилиялар ўзгартириб берилмоқда) ҳам шу йўлни танлади. У ҳалол меҳнат қилиб ўз туғилган элида ҳурматли, обрўли бўлиб яшаш, оиласида фарзандларини баркамол инсонлар қилиб вояга етказиб, тинч-хотиржам умргузаронлик қилишдан кўра, эгри йўлни танлади. Эгриликнинг умри қисқа эканлигини ўйламади...

Гулзода 2011 йилнинг сентябрь ойида тергов даврида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган кимсадан 1 пакетда соф вазни 5 грамм бўлган героин гиёҳвандлик моддасини олиб, олдиндан таниш бўлган Тахиатош шаҳри "Хоразм” кўчаси 18 уйда яшовчи Бобур Солиевга 600 минг сўмга сотган.

У турмуш ўртоғи Оботов Оллоёр билан жиноий тил бириктириб, 2011 йил 2 октябрь куни яна шу миқдордаги "оғу”ни Бобур Солиевга сотган. 28 октябрь куни шу фаолият билан қўлга тушган Бобур ўзини таъминлаб турган аёл исмини, манзилини милиция ходимларига айтишидан қўрқиб, гўё "изсиз йўқолишди”. Йўқ, наркобизнес эр-хотин хато ўйлашган экан. Ҳуқуқ тартибот ходимлари Гулзодани Россия давлатининг Москва шаҳрида қўлга олишди.

Гулзода Ҳайитбоева қонунга хилоф равишда сотиш, ташиш, сақлаш ва истеъмол қилиш ман этилган гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлиги учун қилмишига яраша жазо олди, олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, жазоси тайинланди. Жазо муддатининг ўталмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7 банди "а” кичик бандига асосан учдан бир қисми қисқартирилди. 9 млн. 900 минг сўмлик "Тико” русумли шахсий автомашинаси эса жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинди.

Эзгу, тўғри йўл қолиб тубанликка интилган Гулзода бу одил ҳукмдан тегишли хулоса чиқариб олса, қанийди?!

"Холимбег” овулида яшовчи Бахтиёр Муродов ҳам Гулзода каби тайёрлаш, олиш, сотиш, ташиш таъқиқланган гиёҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланиб, бахтли ва фаровон яшашни орзу қилганларнинг бири. У Хозарасп туманида яшовчи таниши Илҳом Тўраев билан жиноий тил бириктириб, 85,33 грамм трияк (опий) кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини 450 минг сўмга сотиб олиб, ўзининг яшаш уйида сақлаб қўйган.

У 2011 йилнинг 4 февралида "Дўрман” овулининг Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудида Гурлан тумани "Бирлашган” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Озодбек Худойбергановга 20 грамм трияк (опий) гиёҳвандлик моддасини сотди. Бу билан ҳам чекланмай, 9 февраль куни 61,08 грамм кўп миқдордаги "оғу”ни Озодбек Худойберганов ва унинг туғишган акаси Ботирларга бир миллион эллик минг сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бахтиёр Муродовнинг уйи тинтув қилинганида, унинг ётоқхонасида турган сариқ дублёнкасининг ички замокли чўнтагидан қоғоз бўлакчаси ичида сариқ рангли целлофан пакетга ўралган тўртбурчак шаклда 4,25 грамм трияк (опий) моддаси топилди.

Бу қилмишлари учун унга жиноят ишлари бўйича туман суди 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ҳа, нопок йўл ҳеч қимни яхши манзилга етказмаганидек, 1976 йилда туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси Бахтиёрни ҳам 10 йил муддатга темир панжара ичида яшашга маҳкум этди.

Айни умрининг энг жўшқин даврида, оиласидан айро 10 йил қамоқ жазосини ўтайдиган Бахтиёрнинг тақдири, қанийди, ушбу "заҳри қотил” тўрига илинганларга, савдоси билан шуғулланиб бой бўлишини орзу қилаётганларга сабоқ бўлса? Қанийди...

П.ДОШМУРАТОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

(Фото - http://kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026