12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:23
Сиёсат 👁 3,348

Ўзбекистон пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига

Ўзбекистон пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига

Азиз дўстлар!

Бугун қишлоқ хўжалиги соҳасида, қолаверса, бутун юртимиз ҳаётида қувончли бир воқеа, яъни, мамлакатимиз пахтакорлари 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд хирмон бунёд этиб, катта меҳнат ғалабасига эришдилар. Ватанимиз тараққиёти йўлида, иқтисодиётимизни барқарор суръатлар билан ривожлантиришда, халқимизнинг ҳаётини янада фаровон ва обод қилишда, ҳақиқатан ҳам, катта ҳисса бўлган бу улкан ютуқ билан авваламбор пахтакорларимизни, барча қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини чин қалбимдан самимий муборакбод этишдан хурсандман.

Бу юксак марра пахтачилик ишига ўз ҳаётини бағишлаган, ўз касбининг устаси ва фидойиси бўлган деҳқон ва фермерларимизнинг, ушбу соҳага дахлдор олим ва мутахассисларнинг ўта мураккаб ва машаққатли меҳнати натижаси, том маънода мардлик ва матонат намунаси эканини халқимиз яхши билади ва юксак баҳолайди.

Пахтани ўстириш, уни парвариш қилиш, мўл ҳосил етиштириш билан таниш бўлган ҳар қайси одам бу иш нақадар оғир меҳнат талаб қилишини, бунинг учун йил давомида, биринчи навбатда, ер ва уруғ тайёрлаш, кунни – кун, тунни – тун демасдан, ҳар туп кўчат устида парвона бўлиш, шунингдек, об-ҳаво инжиқликлари, касаллик ва зараркунандалар етказадиган зиёнлар ва бошқа турли муаммоларни бартараф этиш – буларга фақат иродаси мустаҳкам, ўз касби ва меҳнатини севган инсонларгина қодир эканини англайди, тушунади.

Бу йилги мавсумни оладиган бўлсак, апрель ойида ҳаво ҳароратининг меъёрдан сезиларли даражада паст бўлгани, сурункали ёмғир ва жала туфайли чигит экиш 5-7 кунга кечикиб кетгани, май ойида 20-25 кун давомида тупроқда намлик миқдори ортиб, чигитнинг униб чиқиши ва ғўза ривожини деярли тўхтатиб қўйганини ҳаммамиз яхши эслаймиз. Июль-август ойларида эса ҳарорат одатдагидан 8-10 даража юқори бўлгани, жанубий вилоятларимизда жазирама иссиқ 45-50 даражага етгани, кўзни очирмайдиган гармсел, кучли шамол ва бўронлар кузатилгани, турли зараркунанда ва касалликлар кўпайгани, табиийки, ғўза ривожига салбий таъсир кўрсатиб, ҳосил тақдирини хавф остида қолдирди.

Шуларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, пахтакорларимизнинг бу йилги мавсумда, ана шундай кескин ва мураккаб вазиятда эришган юксак марра ва натижаларининг аҳамияти ва қадр-қиммати янада ортади ва ҳар қанча таҳсин ва тасанноларга арзийди, албатта.

Шу борада беихтиёр одамнинг хаёлига келадиган бир фикрни айтиб ўтишни ўринли, деб биламан. Пахта азал-азалдан оқлик, оқ рангнинг тимсоли сифатида эътироф этилади. Оқ пахтани фақат оқкўнгил одамларгина етиштиради. Таъбир жоиз бўлса, пахта нафақат оқ рангнинг рамзи, балки фидокорона меҳнатнинг маҳсули десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Қадрли юртдошлар!

Ҳеч кимга сир эмас, деҳқончиликда, айниқса, бизнинг Ўзбекистон шароитида тупроғимиз, еримиз сифатини инобатга оладиган бўлсак, ҳар қандай ҳосилнинг энг катта, ҳал қилувчи омили – бу экин майдонларининг мелиоратив ҳолатидир. Кейинги беш йил мобайнида махсус давлат дастури асосида мамлакатимиз бўйича салкам 1 триллион сўм маблағ сарфланиб, 1 миллион 460 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшилангани қишлоқ хўжалиги соҳасида мўл ҳосил етиштириш, жумладан, ўтган шу даврда пахтачиликда ҳосилдорликни 24 центнердан 26,4 центнерга етказиш учун замин яратиб берди.

Мустақиллик йилларида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос, эртапишар ва серҳосил ғўза навларини яратиш, селекционер олимларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ишларимиз туфайли ўнлаб истиқболли янги навлар яратилиб, амалда жорий этилгани соҳа ривожида салмоқли қадам бўлганини қайд этиш зарур.

Бу йилги мавсумда вужудга келган мураккаб муаммо ва қийинчиликларни бартараф этиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ куч ва имкониятларни сафарбар этишга тўғри келди. Бунинг тасдиғини аввало омилкор деҳқонларимизнинг интенсив агротехнологияларни самарали қўллагани, ғўза қатор оралари ҳар йилгидан 3-4 марта кўп, ўртача 7 марта культивация қилингани, суғориш ишлари шарбат усулида олиб борилиб, гектарига 10 тоннадан, жами 10 миллион тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит берилгани мисолида кўриш мумкин.

Шулар қаторида кейинги йилларда шаклланган самарали тизим асосида фермер хўжаликлари имтиёзли кредитлар ва техника билан таъминлангани, зарур уруғлик, маҳаллий ва минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари бевосита даланинг ўзига етказиб берилгани, йиғим-терим жараёни уюшқоқлик билан ташкил этилгани етиштирилган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан, унинг 90 фоиздан ортиғини юқори сортларга топшириш имконини берди.

Айниқса, дефолиация ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани, кейинги йилларда бу агротехник тадбирнинг нақадар муҳим эканини фермерларимиз чуқур англаб етгани ва бу борадаги ишлар тизимли равишда олиб борилаётгани ғўза ривожида бирмунча кечикиш кузатилган жорий йилда ўзининг аниқ самарасини кўрсатди.

Энг муҳими, инсон омилига катта эътибор берилаётгани, қишлоқ аҳлининг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги, ўз ерига эгалик ва масъулият ҳисси, эртанги кунга бўлган ишончи, дахлдорлик туйғуси тобора ортиб, онгу тафаккури юксалиб бораётгани бу борада ҳал қилувчи аҳамият касб этди, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Ишни оқилона ва самарали ташкил этиб, ўз шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб адо этган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Андижон, Фарғона, Бухоро вилоятлари, барча вилоятларимиз меҳнаткашлари мамлакатимизнинг юксак пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшганини миннатдорлик билан таъкидлашни истардим.

Айниқса, Амударё, Элликқалъа, Шаҳрихон, Тошлоқ, Учкўприк, Ўзбекистон, Вобкент, Қарши, Навбаҳор, Уйчи, Поп, Нарпай, Шеробод, Қумқўрғон, Бўка, Гурлан туманлари деҳқон ва фермерлари белгиланган режани 20-25 иш кунида бажариб, кўпчиликка ўрнак ва намуна бўлдилар.

Юртимиздаги минглаб илғор фермер хўжаликлари қаторида Қамаши туманидаги "Ашур ота”, Муборак туманидаги "Олам”, Навбаҳор туманидаги "Мартабали”, Наманган туманидаги "Олтин замин ифтихори”, Каттақўрғон туманидаги "Ҳосил”, Пахтачи туманидаги "Умида Шарипова”, Сирдарё туманидаги "Адолат момо”, Риштон туманидаги "Гулобод юрт”, Амударё туманидаги "Улуғбек Ўрозбоев”, Элликқалъа туманидаги "Рўзимбой бобо”, Олтинкўл туманидаги "Нур-зиё кўзи” сингари фермер хўжаликлари ҳосилдорликни гектаридан 45-60 центнерга етказиб, фермерлик ҳаракатининг катта имкониятларини, ўзбек деҳқони қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор исботлаб бердилар.

Айни вақтда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тадрижий мантиқи, ҳаётнинг ўзи фермерлик ҳаракатини янги, юксак босқичга кўтаришни тақозо этаётганини ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Бу борада соҳа ривожи учун янги имкониятлар туғдириб бериш, унинг самарадорлигини ошириш, ерни том маънода ҳақиқий эгасига топшириш, аграр соҳада ўзига хос мактаб яратган илғор фермерларнинг иш тажрибасини ёшларга ўргатиш, замонавий билим ва малакага эга бўлган янги фермерлар авлодини тарбиялаш каби ўта муҳим вазифалар эътиборимиз марказида туриши зарур.

Ҳурматли юртдошлар!

Ҳаммамиз яхши тушунамизки, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча саъй-ҳаракатларимизнинг пировард натижаси деҳқонларимизнинг ўз меҳнатидан муносиб даромад олиши, аҳолимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишдек эзгу мақсад билан чамбарчас боғлиқдир.

Шу маънода, мустақиллик йилларида мамлакатимизда пахта толасини юксак технологиялар асосида қайта ишлаш, уни қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот сифатида экспорт қилиш ҳажми ортиб бораётгани диққатга сазовордир.

Агар 90-йилларда юртимизда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайта ишланган бўлса, ўтган давр мобайнида бу рақам қарийб 6 баробар ортиб, ҳозирги вақтда салкам 40 фоизни ташкил этмоқда. Бу ўз навбатида олдимизда турган турли муаммоларни ечиш, минг-минглаб юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизни замонавий иш жойлари билан таъминлаш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш имконини бераётганини, ўйлайманки, тушуниш қийин эмас.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра бу йил пахтачиликдан олинадиган ялпи даромад ўртача 3 триллион 100 миллиард сўмдан зиёд ёки ўтган йилга нисбатан 23 фоиз кўп бўлиши кутилаётгани деҳқон ва фермерларимизнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлигини кучайтириш, "Обод турмуш йили” Давлат дастури ва бошқа умуммиллий дастурларимиз доирасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга оширишга хизмат қилиши билан айниқса эътиборлидир.

Азиз ва муҳтарам ватандошларим!

Бугунги хурсандчилик кунда сиз, фидойи деҳқон ва фермерларни, сувчи ва механизаторларни, агроном ва селекционерларни, мутахассис ва мутасаддиларни, Ўзбекистонимизнинг юксак пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшган барча инсонларни бағримга босиб, яна бир бор табриклар эканман, сизларга қалбимда, юрагимда бўлган ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Мана шундай шукуҳли дамларда биздан марҳаматини дариғ тутмасдан, ўз паноҳида асраб келаётгани, доимо йўлимизни очиб бераётгани учун Яратганимизга шукроналар айтишимиз ҳам қарз, ҳам фарз деб биламан.

Эл-юртимиздан, хонадонларимиздан файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин! Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!

Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, ҳеч қачон кам бўлманг, азизларим, қадрдонларим!

Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026