БОЛАЖОНЛАР САФИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ
Қиличбой овулининг “Беш овул” маҳалласидаги 42-сонли болалар боғчасида айни кунда 40 нафар бола тарбияланмоқда.
Бу ерда ташкил этилган тўгаракларда турли машғулотлар ўтказилади. Уларда иштирок этаётган болажаонлар ўқиш-ёзиш, жисмоний тарбия, мусиқа ва рақс сирларини ҳам ўрганмоқдалар. Айниқса катта гуруҳда тарбияланаётган 20 нафар боланинг инглиз ва рус тили тўгаракларида иштирок этишиб, шу тилларни ўрганишаётганликлари кишини қойил қолдиради.
Бу болалар боғчасида фаолият кўрсатаётган Феруза Ўрозметова, Гулчеҳра Мадраҳимова ва Юлдуз Бозорбоева каби тарбиячиларнинг, Муяссар Нуримова, Гулнора Абдуллаева каби ёрдамчи тарбиячиларнинг, ҳамшира Гулнора Ражабованинг болаларни тарбиялашдаги саъй-ҳаракатлари, фидойилиги ва ташаббускорлиги таҳсинга сазовор бўлаяпти.
– Жорий йилнинг сентябрь ойидан боғчамизга яна 50 нафар бола қабул қилинади. 55 ўринлик боғчага 90 болани жойлаштириш, уларнинг тарбияси ва таълим олишини ташкил этиш осон бўлмайди албатта. Биз бунга бугундан бошлаб пухта тайёргарлик кўраяпмиз, – дейди боғча мудираси Гулнора Қурбонбоева.
Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ушбу боғчада қабул қилинадиган янги болажонлар учун барча шароитлар яратилмоқда.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶