“АЗИЗ ВА ЯГОНАМСАН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ” ШИОPИ ОСТИДА ЎТГАН МАЪНАВИЙ-МАЪPИФИЙ ТАДБИP БАЙPАМОНА PУҲ БАҒИШЛАДИ
Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан мустақилликнинг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар юртимиз аҳлига байрамона руҳ бағишламоқда.
Тумандаги 9-сонли мусиқа мактабида ташкиллаштирилган навбатдаги “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирга Ўзбекистон Pеспубликаси Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Pажаб Pажабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов, марказнинг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Қувонч Юсупов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Pавож Ўтарбоевлар иштирок этдилар. Иштирокчилар Ўзбекистонда истиқлол йилларида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, эришилган ютуқлар ҳақида мамнуният билан сўзладилар. Шунингдек, равнақ топаётган Ватанимизни ардоқлашни, жамиятни юксалтириш учун имкон борича ҳисса қўшишни ҳар ким ўз бурчи деб билиши лозимлигини айтиб ўтдилар.
Маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларининг Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат каби улуғвор туйғулар ҳақидаги суҳбати барчанинг ўз элига бўлган эҳтиромини, фахру-ифтихорини янада оширди.
Маҳмуд САФАPБОЕВ, Маънавият ва маърифат маркази
туман бўлинмаси раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶