12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:23
Сиёсат 👁 2,299

Амударё тумани ҳокими қарори

Амударё тумани ҳокими  қарори

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» қонунининг 17-моддаси, «Ногиронларни ижтимоий муҳофазалаш тўғрисида»ги низомнинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 август кунидаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2014 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туманда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлар сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар учун ишчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сонининг 106 одамни ташкил қиладиган 6,92 фоиз миқдорида, шу жумладан:

а) ногиронлар учун 3,00%- 46 киши, уй меҳнатига;

б) ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун0,59% - 9 киши;

в) Бандликка кўмаклашиш туман марказларида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсияёшига яқинлашиб қолганшахслар учун 0,33 % - 5 киши;

г) жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббийхарактердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,65% - 10 киши;

д) таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 1,50% - 23 киши;

е) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,65 % - 10 киши;

ж) ижтимоиймуҳофазага муҳтож шахсларнингбошқа тоифалари учун 0,20% - 3 киши миқдорида, шу ҳисобдан мобилизациялик чақирув резервига киритилган шахслар 1 киши, ёш болали ишламайдиган аёллар 1 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан касалланган шахслар учун 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. 2013 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2014 йил учун банд этиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2013 йил тугашидан 10 кун олдин, квота иш ўринлари жами миқдорининг камида 25 фоизи учун 2014 йил 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган 75 фоизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд этиб қўйиш) ҳақидаги яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд этиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар кўрсатилган маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

5. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар бошлиқларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд этиб қўйилиши), ушбу тоифа шахслар учун белгиланган иш ўринларининг ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таьминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таьминлансин.

6. Ушбу қарор бажарилиши таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот, муассаса, хўжаликларнинг мансабдор шахсларига "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”гиНизомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»гиНизомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун банд этиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкиллаштириш учун сарфлаган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (директори - М.Маткаримов) ушбу қарорни тегишли корхона, муассаса, ташкилот ва хўжаликлар бошлиқларига етказсин ва бажарилишининазорат қилиш унинг зиммасига юклатилсин.

9. Амударё туман ҳокимининг 2012 йил 28 сентябрдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун 2013 йилги иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 524-сонли қарори 2013 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш ҳоким ўринбосари К.Айтбаев зиммасига юклатилсин.

11.Ушбу қарор туман "Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий турда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Р.Йўлдошев,

туман ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026