Маҳаллалар обод бўлганда...
Озодалик саришталикка не етсин. Қаерда саранжомлик бўлса, шу ерда файз-барака бўлади.
Дарҳақиқат, бизнинг “Бўз солма” маҳалламизда ҳам бир талай ишлар амалга оширилди. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, маҳалла фаровонлиги учун ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жумладан 70-сонли мактаб ўқитувчилари таътилда бўлишига қарамасдан мактаб озодалигига атрофдаги гулларнинг чиройига-чирой қўшдилар. Мактабимиз атрофида ҚВП “Бўз солма” МФЙ маъмурий бинолари жойлашган “Ҳашар – элга ярашар” деган шиорни илгари суриб, барча ҳамжиҳатликда иш олиб бордилар.
Мақсадимиз ёш авлодни аждодларимизга муносиб ворис қилиб тарбиялаш. Бунинг учун энг аввало маҳаллалар ободлиги, оилалар фаровонлигини таъминлаш зарур!
Маҳалла
Барча яхши ниятлар, маҳалладан бошланар,
Тўй-ю ҳашам тантана, маҳалладан бошланар.
Бирдамликка не етсин, “куч бирликда” – дейдилар.
Барча эзгу амаллар маҳалладан бошланар.
Фалончининг қизига совчи бўлиб борсангиз,
Қўни-қўшни аввало “ақлли қиз”, – дейишар
Маҳалладан қолманг ҳеч, маҳалла билан бўлинг,
Бир майизни қирқ бўлиб маҳаллада ейишар.
Муҳайё Ўринбоева,
70-сонли мактаб ўқитувчиси. Дўрман ОФЙ

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶