МУАССАСАМИЗ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНДИ
Агар боғ яратсангиз-у унга алоҳида эътибор қаратмасангиз, ниҳоллар парвариши учун зарур амалларни бажармасангиз – боғ нафақат қурийди, балки кўримсиз ҳолатга келиб қолади. Тўғрисини айтсам, аввал халқ таълими тизими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари худди қаровсиз ҳолатдаги боғ мисол бир аҳволда эди. МТМларнинг ўз моддий техник базаси шаклланмаган, тарбиячи-мутахассислар “борига барака” қабилида иш юритишга мажбур эдилар.
Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори соға фаолиятини тубдан ўзгартириб юборади. Айниқса, соҳанинг алоҳида вазирлик сифатида қайта ташкил этилиши янада янги имкониятлар сари йўл очди. Мамлакатимизда, шу баробарида туманимизда ҳам давлат шерклик асосидаги хусусий МТМларнинг пайдо бўлиши, энг чекка қишлоқларда ҳам янги МТМ биноларининг қурилиши, мавжуд МТМларда олиб борилаётган реконструкция ва жорий таъмирлаш ишлари соҳага қаратилаётган юксак эътибор ва рағбатдир.
Биргина бизнинг Назархон овулимизда амалга оширилаётган кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ишларини кўриб беихтиёр халқ орзу-умидлари ушалаётганидан кўзлар қувониб, кўнгиллар юксалади. Президентимизнинг 2018 йил, 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ бизнинг Назархон овулимиз ҳам “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, айни пайтда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу дастур доирасида бизнинг 10-сонли МТМ биноси ҳам замон талаблари даражасида жорий таъмирланди.
Муассасамиз 1976 йилда қурилган бўлиб, эшик ва деразалари, поли, ҳатто томи ҳам анча эскирган, истиш тизимлари тамоман яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. “Амударё махсус қурилиш” ташкилоти қурувчилари томонидан 735 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Қурувчиларга минг раҳмат, сифатли таъмирлаш ишларидан сўнг муассасамиз тамоман янги қиёфа касб этди. Замонавй “Аква” эшик ва дераза ромлари, иссиқлик тежамкор иситиш тизимлари, ҳатто болалар майдончалари – барчаси кишига завқ бағишлайди.
Айни кунда муассасамиз тамоман янгиланган шароитда фаолият олиб борилмоқда. 6 та гуруҳда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 120 нафар бола тарбияланмоқда. Шунингдек 3 ёшдан 4 ёшгача бўлган 40 нафар болажонлар худди ота-оналари бағридаги каби яйраб ўсишмоқда. Иккита мактаб таълимига тайёрлаш қисқа гуруҳимизда 50 нафар болага бошланғич таълим-тарбия берилмоқда. Тарбиячиларнинг 7 нафари олий, 3 нафари ўрта махсус маълумотга эгаа бўлиб, барчаси қайта тайёрлов курсларида таҳсил олишган. Муассасмизда ходимлар учун ҳам, кичкинтойлар учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Мақсадимиз, ҳар томонлама етук, баркамол фарзандлар тарбиялаш. Ана шу масъулиятли ва шарафли ишни адо этиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилаверамиз.
Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан самимий табриклайман. Байрам барчага хуш кайфият бахш этсин.
Ақарал АТАБАЕВА, Назархон овулидаги
10-сонли МТМ мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶