ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДА ТАШАББУСКОР ВА ИЖРОЧИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятига оид видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқида барча партияларга масъулиятли вазифаларни белгилаб берган эди. Давлатимиз раҳбарининг Парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган танқидий-таҳлилий, тавсиявий маърузаси партиянинг барча тузилмаларида чуқур ўрганилиб, шундан келиб чиқадиган долзарб вазифаларни ижро қилиш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси қабул қилинган эди.
Иш режага асосан Марказ-вилоят-туман тизими асосида партия фракциясига кирган Қонун лойиҳаларини туман Кенгашига ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳига етказиш, фуқаролар орасида кенг муҳокамадан ўтказиб, билдирилган таклиф-мулоҳазаларни ҳудудий Кенгашга тақдим этиш ишлари олиб борилмоқда. Жойлардаги аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида партия фаоллари ва депутатларни жалб қилган ҳолда ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари тумандаги битта маҳаллага бориб, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқот қилиш йўлга қўйилди.
Давлат бошқарув органлари ҳудудий тузилмалари билан ишлаш, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳларининг роли ва таъсири сезиларли даражада кучайди.
Ҳозирги кунга қадар ишчи гуруҳ аъзолари 29 та маҳаллада фуқаролар билан учрашди. Мулоқотлар давомида туман Кенгаши депутатлари томонидан аҳоли мурожаатлари асосида тегишли ташкилотларга 10 та депутатлик сўровлари жўнатилди.
Жавоблар вақтида олиниб, ижроси бўйича назорат олиб борилмоқда. Туман Кенгаши ва бошланғич партия ташкилоти раисларининг дастурий вазифаларни бажаришда билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда ошириб бориш мақсадида улар учун ҳар ойда бир маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб борилмоқда. Депутатлик гуруҳи аъзолари шу йилнинг 7 ойи давомида фуқаролар мурожаатлари юзасидан корхона, ташкилот раҳбарларига жами 21 та депутат сўровлари юборди.
Партиянинг сайловолди дастуридаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларининг жорий этилиши, давлат-хусусий шерикчилигида янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш имкониятлари ўрганилди.
“Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида туманда умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълимнинг ташкил этилиши ҳолати, ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиш даражаси, дарсликларнинг сифати ва педагог кадрлар билан таъминланиш даражаси ўрганилди. Аниқланган камчиликларнинг ечими юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.
“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида эса тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникалари ва ҚВПлар фаолияти, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими билан боғлиқ муаммолар ўрганилди. Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида аҳолининг санитария-гигиена ва тиббий маданиятини оширишда маҳаллаларда сайёр учрашувлар ва давра суҳбатлари, тарғибот акциялари ташкил этилди.
Мафкуравий фаолият ва тарғибот-ташвиқот ишларида Аёллар ва Ёшлар қаноти Кенгашлари алоҳида ўринга эга.
Партиянинг туман Кенгаши томонидан аёл-қизлар ва ёшларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва мавқеи, ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларни давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига жалб этиш мақсадида жойларда давра суҳбатлари, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Шарофат Эшмуродова, Ўзбекистон “Адолат” СДП
туман Кенгаши ижрочи-котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶